Ўзбекистон Эрон билан ўйнайди
29.07.2009
Ўзбекистон Эрон билан ўйнайди
5 сентябрь, шанба куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда эронликлар билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Ўтган ҳафта эронликлар Ўзбекистон футбол федерациясининг учрашувни кузнинг илк кунларида Тошкентда ўтказиш борасидаги таклифини қабул қилишди. Демак, икки томоннинг келишувига биноан, ўйин 5 сентябрга белгиланди.
Эрон терма жамоасига қарши учрашувни Миржалол Қосимов шогирдлари “Пахтакор” марказий стадионида ўтказишади. Ушбу беллашув 2011 йилги Осиё чемпионатининг саралаш босқичига ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатининг саралаш босқичи доираси ўзининг навбатдаги ўйинини 14 ноябрь куни ўтказади. Шу куни Тошкентда Малайзия терма жамоаси меҳмон бўлади.


