Аввалги учрашув

Олий лига-2010

5-тур учрашуви 28.07.2010

Ҳисобот

Олий лига 2010

Жамоа

У О
1
БУНЁДКОР
13 35
2
Пахтакор
13 28
3
Насаф
13 24
4
Қизилқум
13 22
5
Шўртан
13 21

Осиё Чемпионлар лигаси

Жамоа

У

О

Zob Ahan (IRN)

6

13

BUNYODKOR (UZB)

6

10

Al Ittihad (KSA)

6

8

Al Wahda (UAE)

6

3

Ўринбосарлар

Жамоа

У О
1
Пахтакор
13 30
2
Нефтчи
13 24
3
Машъал
13 24
4
БУНЁДКОР
13 23
5
Локомотив
13 23
В данный момент нет активных опросов.

Туғилган кунлар

Абрамов: “Фақат ғалаба ҳақида ўйлаяпмиз”

01.04.2009

Абрамов: “Фақат ғалаба ҳақида ўйлаяпмиз”

Ўйинолди матбуот анжуманида бош мураббийимиз Миржалол Қосимовнинг бетоблиги туфайли унинг ўрнига Ўзбекистон терма жамоасининг менежери Вадим Абрамов иштирок этди.

“Бош мураббий Миржалол Қосимов бироз шамоллаб қолганлиги учун бугун кела олмади”, - дея биринчи кутилган саволга жавоб берди Абрамов.

“Қосимовнинг бетоблиги жамоа тайёргарлиги ва режаларига ҳеч қандай таъсир кўрсата олмайди. Бу оддий биологик ҳодиса ва ҳар бир иссиқ жон кутилмаган пайтда бетоб бўлиб қолиши мумкин. Бош мураббий шифокорларнинг ёрдами билан касаллик вируси билан курашмоқда. Умиқ қиламанки, у эртанги учрашувдан сўнг ўтказиладиган матбуот анжуманида иштирок этади”.

Вадим Абрамов маҳаллий журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, икки жамоа ҳам бир ҳил шароитда учрашувга тайёргарлик кўраётганини, узоқ йўл ва узун парвоз ҳеч қандай баҳона ёки сабаб бўла олмаслигини айтиб ўтди.

“Австралия ҳам Тошкентга келган ва шунча йўл босиб ўтганди. У ерда рақибларимиз ғалаба қозонишган. Бугун ҳам шундай. Биз ҳам Австралия сингари узоқ йўл босиб ўтдик. Ютқазган жамоа учун доим баҳона топилади, тўп, майдон, об-хаво ёки парвоз. Аммо бизнинг 18 соат давомида самолётда учганлигимиз футболчиларга ҳеч қандай муаммо туғдирмайди. Улар дам олишди, ғайрат ва кучларини яна тиклаб олишди. Машғулотларда иштирок этишди. Куч тўплашди. Энди жангга киришиш керак”.

Абрамов жаҳон чемпионати учун гуруҳдаги икки автоматик йўлланма Австралия ва Япония қўлида эканлигини тан олди, аммо “плей-офф” орқали курашни давом эттириш имконияти бор экан, Ўзбекистон терма жамоаси ҳали ўйиндан чиқмаганлигини алоҳида таъкидлади.

“Қатар, Баҳрайн ва Ўзбекистон. Бу жамоаларда ҳозир имкониятлар тенг. Аммо бу имкониятлар даражаси 1 апрель куни яна ўзгариши мумкин. Биз албатта, Австралияга қарши ўйинда муваффақиятга эришишни истаймиз. Қатарми у, ёки Австралия, бизга рақибнинг фарқи йўқ. Рақиб - доимо рақиблик қилади. Оқми, қорами у рақиб. Каттами кичикми, у рақиб. Рақибнинг кимлиги ҳақида эмас, уни қандай қилиб мағлубиятга учратиш мумкинлиги ҳақида ўйлаш керак”, -дейди терма жамоа мутасаддиси.

Австралиялик журналистларни кўпроқ Қатарга қарши ўйинда “ҳет-трик”ка эришган Фарҳод Тожиевнинг аҳволи ҳамда Осиёнинг 2008 йилдагиэнг яхши футболчиси Сервер Жепаровнинг жароҳати қай даражада жиддий эканлиги ҳақидаги савол қизиқтирди.

“Тожиев ўзини яхши ҳис қилаяпти. Жепаров ҳам машғулотларда қатнашишни бошлади. Менимча, шифокорларимиз ўз ишларини аъло даражада бажаришмоқда”, - дея шарҳ берди Абрамов.

Австралия телевидениеларида айни пайтда Ўзбекистон терма жамоасининг тайёргарлик жараёни ҳақидаги қизиқарли реклама ролиги намойиш этилмоқда. Унга кўра, австралиялик клипмейкерлар наздида Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари дея кўрсатилган нотаниш спортчилар бош мураббийнинг кўрсатмаси билан камида баскетбол тўпидек келадиган думалоқ тешикчадан ҳудди Корея афсонаси қаҳрамони Жумонг камонидан аниқ ўқ отганидек, тўпни узоқдан зарба берган ҳолда тешикдан ўтказишлари керак. Зарба деярли майдон марказидан берилади ва куч билан йўлланган тўп ҳудди биллиард шари каби лузага тушганидек, ўша тешикчадан биргина зарбада ўтиши керак. Навбати билан тўп тепаётган футболчилардан бири нишонда адашади. Бош мураббий эса, уни жазолаш мақсадида ўша тешикчадан юзини чиқариб туришни буюради. Навбати келган бошқа бир футболчи эса, нишонни аниқ ололмаган футболчининг юзи тўлдириб турган тешик нишонни аниқ пойлайди. Шу воқеа билан реклама ўз якунига етади ва якунда “саралаш баҳслари борган сари қийинлашмоқда” деган ёзув пайдо бўлади.

Австралиялик журналистлар ана шу реклама ролигини менежер кўрган-кўрмаганлиги билиш учун савол беришганида Абрамов “Электрон почтадан юборсангиз кўрамиз” - дея жавоб қайтарди. Қўшимча қилиб шуни айтиш мумкинки, Австралия - Ўзбекистон учрашуви маҳаллий телеканалларда у қадар реклама қилмаётган бўлсада, аҳоли асосан шу воқеа билан яшамоқда. Фақатгина “Фокс спортс” телеканалидагина ушбу учрашув рекламаси ва ўйинолди фикр, шарҳларни узоғи билан 5 дақиқа намойиш этишмоқда.

Матбуот анжумани ўтказилган 31 март тонги булутли об-ҳаво ва тобора кучайиб борган ёмғир билан бошланди. Абрамов ушбу ҳодиса ҳақида гапирар экан, ёмғир футболчиларнинг ўйинига у қадар таъсир кўрсата олмаслигини айтиб ўтди.

“Оҳирги марта қачон ёмғирли хавода ўйнаганимизни эслай олмайман, аммо Қатар билан ўйин олдидан деярли шундай об-ҳаво шароитида машғулот ўтказгандик. Ёмғир оддий бир табиат ҳодисаси. Унга доим тайёр туриш керак”, - дейди Абрамов.

Вадим Абрамов баъзи саволларга ўзи инглиз тилида жавоб қайтарди. Бу Австралия журналистларида илиқ таассурот уйғотти ва ҳатто айримлари жамоа менежерининг инглиз тили борасидаги билимини юқори баҳолашди.

Матбуот анжуманини тарк этаётган Пим Вербек билан Вадим Абрамов таржимонсиз инглиз тилида гаплашди. Олимпиада баҳсларининг саралаш босқичида бир-бирига рақиблик қилган икки таниш илиқ саломлашиб, қуюққина ҳайрлашишди.

Эслатиб ўтамиз, Австралия - Ўзбекистон учрашуви 1 апрель куни Тошкент вақти билан соат 14:00 да бошланади. Учрашувдан сўнг, футболчилар меҳмонхонага қайтишади. Терма жамоа делегацияси 2 апрель куни Тошкент вақти билан тунги 2:00 да мамлакатимизга учиб кетади.

Санжарбек Ризаев
ЎФФ матбуот котиби
(Сидней, Австралия)

Кейинги учрашув

Олий лига-2010

14-тур 01.08.2010

Бунёдкор тўпурарлари

Исми-шарифи

Голлар

1

Стевица Ристич

8

2

Ривалдо

5

3

Денилсон

4

4

Сервер Жепаров

3

5

Жасур Ҳасанов

2

6

Акмал Бозоров (автогол)

1

7

Анвар Солиев

1

8

Анзур Исмоилов

1

9

Тимур Кападзе

1

Чемпионат тўпурарлари

Исми-шарифи

Голлар

1

Стевица Ристич

Бунёдкор

8

2

Жафар Ирисметов

Динамо

7

3

Одил Аҳмедов

Пахтакор

6 (3)

4

Юрий Целих

Навбаҳор

6

5

Анвар Бердиев

Нефтчи

5 (3)

13-ТУР

Машъал - Динамо

2:1

Пахтакор - Қизилқум

0:0

Металлург - Насаф

0:0

Олмалиқ - Навбаҳор

2:1

Хоразм - БУНЁДКОР

0:1

Шўртан - Локомотив

3:2

Андижон - Нефтчи

1:0