Ўринбосарлар ўйинига марҳабо!
11.03.2010
Ўринбосарлар ўйинига марҳабо!
13 март куни “Бунёдкор” ўринбосарлари пахтакорчиларни қабул қиладилар.
13-14 март кунлари Ўзбекистон 19-миллий чемпионати олий лигасининг 1-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Бунга монанд равишда, олий лига клубларининг ўринбосарлар жамоалари ўз мусобақасидаги 1-турни 12-13 март кунлари ўтказадилар.
Биринчи турдан ўрин олган ўринбосарлар ўртасидаги “Бунёдкор” – “Пахтакор” беллашуви, одатдагидек, Чирчиқ шаҳридаги “Кимёгар” стадионида ўйналади. Учрашувнинг бошланиш вақти – соат 15:30да.
Биз барча ишқибозларни мазкур баҳсга таклиф этамиз!



