Чемпионлар лигаси-2010 иштирокчилари лақабларини биласизми?
11.03.2010
Чемпионлар лигаси-2010 иштирокчилари лақабларини биласизми?
“Бунёдкор” – “қалдирғочлар”, “Пахтакор” – “шерлар”. Қолганларчи?
Жорий йилги Чемпионлар лигаси турнири арафасида ОФК ходимлари гуруҳ босқичи учрашувлари учун расмий брошюрлар тайёрлаиб, уни электрон версиясини ҳар бир клубга юборди. Ушбу дастур орқали мусобақада иштирок этаётган 32та жамоа ҳақида батафсил маълумот олиш мумкин.
Эътиборингизга, ушбу дастур асосида тайёрланган клубларнинг лақабларини ҳавола этамиз.
“А” гуруҳи
“Ал-Аҳли” (Саудия Арабистони) –
“Ал-Гарафа” (Қатар) – “қоплонлар”
“Ал-Жазира” (БАА) –
“Истиқлол” (Эрон) – “мовий йигитлар”
“В” гуруҳи
“Ал-Иттиҳод” (Саудия Арабистони) – “йўлбарслар”
“Бунёдкор” (Ўзбекистон) – “қалдирғочлар”
“Ал-Вахда” (БАА) –
“Зоб-Ахан” (Эрон) – “яшиллар”
“С” гуруҳи
“Ал-Айн” (БАА) – “босслар”
“Пахтакор” (Ўзбекистон) – “шерлар”
“Ал-Шабаб” (Саудия Арабистони) – “оқ шерлар”
“Сепаҳон” (Эрон) – “олтиндек сариқ “Сепахон”
“D” гуруҳи
“Ал-Аҳли” (БАА) – “қизил рицарлар”
“Ал-Ҳилол” (Саудия Арабистони) – “босслар”
“Ал-Садд” (Қатар) – “бўрилар”
“Мес Керман” (Эрон) –
“E” гуруҳи
“Бэйцзин Гуан” (Хитой) – “Империя қўриқчилари”
“Кавасаки Фронтале” (Япония) – “олдинги саф”
“Мельбурн Виктори” (Австралия) – “улкан ғалаба”
“Соннам Ильва Чунма” (Жанубий Корея) – “қанотли тўлпорлар”
“F” гуруҳи
“Чанчунь Ятай” (Хитой) – “шимоли-шарқлик йўлбарслар”
“Чжонбук Моторс” (Жанубий Корея) – “яшиллар”
“Кашима Антлерс” (Япония) – “шохлилар”
“Персипура Жаяпура” (Инданезия) – “қора марваридлар”
“G” гуруҳи
“Гамба Осака” (Япония) – “оёқда мустаҳкам турувчилар”
“Хэнань Цзянье” (Хитой) – “қизил иблислар”
“Армед Форсиз” (Сингапур) – “жангчилар”
“Сувон Блюуингз” (Жанубий Корея) – “мовий қанотлар”
“H” гуруҳи
“Аделаида Юнайтед” (Австралия) – “қизиллар”
“Похан Стилерз” (Жанубий Корея) – “пўлатчилар”
“Санфречче Хиросима” (Япония) – “бинафшаранг ўқотарлар”
“Шаньдун Лунен” (Хитой) – “Хитойдаги “Реал” Мадрид”


