“Бунёдкор” “В” гуруҳи пешқадами
10.03.2010
“Бунёдкор” “В” гуруҳи пешқадами
Чемпионлар лигасининг 2-туридан сўнг “Бунёдкор” ўз гуруҳида якка пешқадам бўлиб олди.
Хабарингиз бор, “қалдирғочлар” 2-турда Абу-Дабининг “Ал-Вахда”сини сафарда 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратишиб, очколари сонини 6тага етказиб олишди.
“В” гуруҳининг иккинчи учрашуви Жидда шаҳрида маҳаллий “Ал-Иттиҳод” ҳамда Эроннинг “Зоб-Ахан” клублари ўртасида кечди. 1-турда “Бунёдкор”га йирик ҳисобда имкониятни бой берган саудияликлар ўз мухлисларига қувонч улашиш мақсадида илк дақиқаларданоқ асосий эътиборларини ҳужумга қаратишди. Ўз навбатда, илк турда “Ал-Вахда”ни мағлубиятга учратган исфахонликлар ҳам ўйинни ҳужумкор руҳда бошлашди. Биринчи бўлимда Энцо Троссеро шогирдлари эронликлар дарвозасини икки бор ишғол қилишди. Бироқ танаффусдан сўнг “Зоб-Ахан” аъзолари ўз устозларидан керакли кўрсатмаларни олишди ва буни иккинчи бўлимнинг илк дақиқалариданоқ амалда исботлашди. 50 ва 52-дақиқаларда Фарҳоди ва Нажаф “Ал-Иттиҳод” посбони Ал-Антаифнинг хатоларидан унумли фойдаланишиб, ҳисобни тенглаштиришди – 2:2.
“Ал-Иттиҳод” (Саудия Арабистони) – “Зоб-Ахан” (Эрон) 2:2
Голлар: Зиая 13 (1:0), Нур 41 (2:0), Фарҳоди 50 (2:1), Нажаф 52 (2:2)
"B" гуруҳи. 2-турдан кейинги вазият
|
"B" ГУРУҲИ |
|||||||
|
№ |
Жамоалар |
Ў |
Ю |
Д |
М |
Т-Н |
О |
|
1 |
"БУНЁДКОР" (UZB) |
2 |
2 |
0 |
0 |
5-1 |
6 |
|
2 |
"Зоб-Ахан" (IRN) |
2 |
1 |
1 |
0 |
3-2 |
4 |
|
3 |
"Ал-Иттиҳод" (KSA) |
2 |
0 |
1 |
1 |
2-5 |
1 |
|
4 |
"Ал-Вахда" (UAE) |
2 |
0 |
0 |
2 |
1-3 |
0 |
3-ТУР
24 март (чоршанба)
“Ал-Вахда” – “Ал-Иттиҳод”
“Зоб-Ахан” – “Бунёдкор”


