Аввалги учрашув

Олий лига-2010

5-тур учрашуви 28.07.2010

Ҳисобот

Олий лига 2010

Жамоа

У О
1
БУНЁДКОР
13 35
2
Пахтакор
13 28
3
Насаф
13 24
4
Қизилқум
13 22
5
Шўртан
13 21

Осиё Чемпионлар лигаси

Жамоа

У

О

Zob Ahan (IRN)

6

13

BUNYODKOR (UZB)

6

10

Al Ittihad (KSA)

6

8

Al Wahda (UAE)

6

3

Ўринбосарлар

Жамоа

У О
1
Пахтакор
13 30
2
Нефтчи
13 24
3
Машъал
13 24
4
БУНЁДКОР
13 23
5
Локомотив
13 23
В данный момент нет активных опросов.

Туғилган кунлар

Хикерсбергер: Яқин орада янада хавфли “Бунёдкор”ни кўрасиз

10.03.2010

Хикерсбергер: Яқин орада янада хавфли “Бунёдкор”ни кўрасиз

Табиийки, Йозеф Хикерсбергер ўйиндан кейин тушкун кайфиятда эди: “Ал-Вахда” иккинчи беллашувда ҳам мағлубиятга учради.

- Яхши ўйин бўлди. Лекин биз кўп имкониятларни пучга чиқардик. Имкониятлар эса керагидан ортиқ бўлди, - деган фикрда австриялик мутахассис. – Иккинчи бўлимда биз бир муаммога дуч келдик. Шогирдларим бутун эътиборларини гол уришга қаратишиб, ўз дарвозамизни унутиб қўйишди. Бунинг оқибатида иккинчи голни ҳам ўтказиб юбордик. Умуман олиб қарайдиган бўлсак, биз майдон марказини рақибга бермадик. Бироқ “Бунёдкор” қанотлардан яхши фойдаланди. Яна, тўпни оддий ҳолатда кўп йўқотиш ҳам бизни мағлубиятга олиб келди.

- Негадир футболчиларни кеч алмаштирдингиз. Мана, 82-дақиқада майдонга тушган Ал-Катири ўзини кўрсатди. Шу ўзгаришларни эртароқ амалга оширганингизда яхши бўлмасмиди?
- Аввало, ўзгаришлар қилишимга ҳужумчиларимиз кўп бор тўп йўқотишга дуч келаверганлари сабаб бўлганини айтиб ўтсам. Шу билан бирга, майдонга биринчи чиқарилган Аҳмад Али рақибнинг тезкор чап қанот ярим ҳимоячисини ҳам ёпиб туриш билан шуғулланиши керак эди. Чиқарилган иккинчи футболчи Ҳолид Жалол жароҳат олди ва шу боис уни 10 дақиқадан сўнг алмаштириб юбордим. Тўғри, Саид Ал-Катирини балки эртароқ чиқарганимда, вазият бошқача бўлармиди...

- Ҳозир “Ал-Вахда” оғир аҳволга тушиб қолди. Икки турдан сўнг ҳисобида очко йўқ. Ҳамон имкониятлар борми ёки энди диққатни асосан ички чемпионатга қаратиб, пешқадамликни ушлаб қолган афзалми?
- Чемпионлар лигаси – муҳим турнир. Шунингдек, миллий биринчиликка ҳам катта эътибор беришни давом эттирамиз. Чемпионлар лигасида эса гуруҳдан чиқиш учун курашишни ҳали тўхтатмаймиз. Ҳали ҳаммаси олдинда.

- Жамоангиз ўтган турда “Зоб-Ахан”га, бу турда “Бунёдкор”га қарши ўйнади. Бу икки жамоани тенглаштира оласизми?
- Ким кучли эканлигини аниқ айтиб бериш мушкул. Ўзбекистонда чемпионат ҳали бошланмаган. Шунинг учун “Бунёдкор”га Чемпионлар лигасида тўп суриш ҳозир қийин кечмоқда. Иккала жамоа ҳам яхши савиядаги клублар, иккаласи ҳам юқори техникага эга. Лекин барибир айни пайтда “Зоб-Ахан” озгина кучлироқ бўлса керак. Сабаби, юқорида айтдим, Ўзбекистон чемпионатига “Бунёдкор” фақатгина 14 мартдан киришади. Аммо бироз вақт ўтиб, Ўзбекистон чемпионати йўлга тушиб олгандан сўнг, “Бунёдкор” янада хавфли жамоага айланади.

- Жамоани уйғотиш учун қайси жиҳатлар устида иш олиб бориш лозим?
- Биз бугун ёмон ўйнамадик. Фақат вазиятларни самарали якунлай олмадик. Албатта футболчилар билан бу ёғига янада жиддий ишлаймиз. Яна 2-3 ҳафтадан сўнг, ўйлайманки, ҳаммаси изига тушиб кетади.

- Жароҳат олган бразилиялик ярим ҳимоячи Маграо бугун жамоага етишмади. Шундай эмасми?
- Ҳа, у тўп сурганда, унинг фойдаси катта бўларди.

Кейинги учрашув

Олий лига-2010

14-тур 01.08.2010

Бунёдкор тўпурарлари

Исми-шарифи

Голлар

1

Стевица Ристич

8

2

Ривалдо

5

3

Денилсон

4

4

Сервер Жепаров

3

5

Жасур Ҳасанов

2

6

Акмал Бозоров (автогол)

1

7

Анвар Солиев

1

8

Анзур Исмоилов

1

9

Тимур Кападзе

1

Чемпионат тўпурарлари

Исми-шарифи

Голлар

1

Стевица Ристич

Бунёдкор

8

2

Жафар Ирисметов

Динамо

7

3

Одил Аҳмедов

Пахтакор

6 (3)

4

Юрий Целих

Навбаҳор

6

5

Анвар Бердиев

Нефтчи

5 (3)

13-ТУР

Машъал - Динамо

2:1

Пахтакор - Қизилқум

0:0

Металлург - Насаф

0:0

Олмалиқ - Навбаҳор

2:1

Хоразм - БУНЁДКОР

0:1

Шўртан - Локомотив

3:2

Андижон - Нефтчи

1:0