“Бунёдкор” оқ, мезбонлар эса тўқ қизил рангда
09.03.2010
“Бунёдкор” оқ, мезбонлар эса тўқ қизил рангда
“Ал-Вахда” ва “Бунёдкор” жамоалари учрашувни қандай рангларда ўтказишлари маълум бўлди.
Душанба куни “Ал-Нахиан” стадионининг мажлислар залида маҳаллий вақт билан соат 18:30да ташкил этилган ўйинолди расмий йиғилишида 2-турдаги рақиблар майдонга қандай ранглардаги кийимларда тушишлари аниқланди. Демак, биз эртага майдонга анъанавий оқ либосда чиқамиз. “Ал-Вахда” эса беллашувни тўқ қизил формасида ўтказади. Ҳакамлар бригадаси кўк рангни танлади.
Эслатиб ўтамиз, “Ал-Вахда” - “Бунёдкор” учрашуви 9 март куни “Ал-Нахиан” стадионида бўлиб ўтади. Бошланиши – соат 20:20да (Тошкент вақти билан). Мазкур баҳс ЎзМТРКнинг “Спорт” телеканали ҳамда “Машъал” радиоканали орқали жонли эфирга узатилади.






