“Зоб Ахан” ғалаба тўпини 96-дақиқада киритди
08.03.2010
“Зоб Ахан” ғалаба тўпини 96-дақиқада киритди
Эрон пролигасининг навбатдаги турида рақибимиз “Зоб Ахан” муҳим уч очкони қўлга киритди.
“Зоб Ахан” аъзолари Жиддада “Ал-Иттиҳод”га қарши кечадиган Чемпионлар лигаси 2-тури олдидан Эрон чемпионати аутсайдерларидан бири “Шахин” клубига қарши жуда суст ўйин намойиш қилишди. Шу боисдан ҳам ғалаба осонликча қўлга киритилмади.
0:0 ҳисобида якунаниб бораётган баҳснинг ҳакам томонидан қўшиб берилган сўнгги сонияларида, аниқроғи 96-дақиқада “Зоб Ахан” ҳимоячиси Саид Муҳаммад Хусайни томонидан киритилган гол исфахонликларга муҳим уч очко келтирди.
Ушбу турда чемпионат пешқадами “Сепахон” сафарда “Трактор” клуби билан 1:1 ўйнаб қўйди. Шу тариқа, “Сепахон” 56, “Зоб Ахан” 52 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг 1-2-ўринларини банд этиб туришибди.


