Аввалги учрашув

Олий лига-2010

5-тур учрашуви 28.07.2010

Ҳисобот

Олий лига 2010

Жамоа

У О
1
БУНЁДКОР
13 35
2
Пахтакор
13 28
3
Насаф
13 24
4
Қизилқум
13 22
5
Шўртан
13 21

Осиё Чемпионлар лигаси

Жамоа

У

О

Zob Ahan (IRN)

6

13

BUNYODKOR (UZB)

6

10

Al Ittihad (KSA)

6

8

Al Wahda (UAE)

6

3

Ўринбосарлар

Жамоа

У О
1
Пахтакор
13 30
2
Нефтчи
13 24
3
Машъал
13 24
4
БУНЁДКОР
13 23
5
Локомотив
13 23
В данный момент нет активных опросов.

Туғилган кунлар

“Бунёдкор” “Динамо” билан ўйнади

03.03.2010

“Бунёдкор” “Динамо” билан ўйнади

Бугун “Жар” стадионида “Бунёдкор” ва Самарқанднинг “Динамо” жамоалари ўзаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди.

“БУНЁДКОР” – “ДИНАМО” 2:2 (2:0)
Голлар:
Мельзиддинов 27 (1:0), Денилсон 40 (2:0), Крикливий 61 (2:1), Крикливий 89 (2:2)
Огоҳлантиришлар: Мельзиддинов 59, Даниленко 78
Четлатишлар: Рамос 90, Романенко 90
“Бунёдкор”: Зуҳуров, Рамос, Каримов, Раимқулов, Жўраев (Ковалёв 46), Жоао Виктор (Мамажонов 76), Ривалдо (Раҳимов 46), Мельзиддинов, Денилсон (Солиев 46; Жумаков 60), Ристич, Саломов (Мухамедшин 72)
“Динамо”: Ганиев (Ромененко 72), Николаев, Ония, Байдуллаев, Базаров, Абдурахманов (Краев 83), Земсков (Крикливий 36), Ирисметов (Зияев 83), Хвостунов (Мустафоев 78), Даниленко, Магдеев (Тойлоқов 83)
Ҳакамлар: Арслон Ҳотамов, Алексей Миронов, Олим Толибжонов
3 март. Тошкент. “Жар” стадиони

Айни пайтда “Бунёдкор” бош мураббийи Луиз Фелипе Сколари ўз шогирдларини “Ал-Ваҳда”га қарши сафарда ўтадиган Чемпионлар лигасининг 2-турига ҳозирламоқда. Жидданинг “Ал-Иттиҳод” клуби билан Тошкентда ўтган учрашувдан сўнг юзага келган танаффусдан унумли фойдаланган “қалдирғочлар” бугун пойтахтимизда йиғин ўтказаётган Самарқанднинг “Динамо” жамоаси билан беллашишди.

Қизиқарли кечган учрашувда 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. Биринчи бўлимда Сколари шогирдлари “Динамо” дарвозасига жавобсиз 2та тўп киритишган бўлса, иккинчи таймда самарқандликлар Зуҳуров қўриқлаган дарвозани икки бор аник нишонга олишди. “Бунёдкор”нинг биринчи голига Руслан Мельзиддинов муаллифлик қилди. Денилсон билан ажойиб комбинация ташкил этган Мельзиддиновни бразилиялик легионер қулай вазиятга чиқарди. Русланнинг кучли зарбасини дарвозабон Тимур Ғаниев қайтара олмади – 1:0. Бироз ўтиб, катта саҳнага Денилсоннинг ўзи чиқди. Тажрибали ҳужумчи рақиб дарвозабонинин хато қилишга мажбур этди. Ғаниев шерикларига тўп узатишда аниқ ҳаракат қила олмади. Натижада тўпни ундан олиб қўйган Денилсон бўш қолган дарвозани нишонга олишда адашмади – 2:0.

Учрашувнинг 36-дақиқасида Азамат Абдураимов ўйини қовушмаган Евгений Земсковни ўрнига Айни пайтда динамочилар кўригидан ўтаётган украиналик ҳужумчи Александр Крикливийни туширди. Айнан ушбу ўзгариш “Динамо”ни мағлубиятдан қутилиб қолишига замин яратди. Крикливийнинг узоқ масофалардан йўллаган кучли зарбалари Мурод Зуҳуровга катта ташвиш туғдирди. Айнан Украиналик легионернинг жуда кучли йўлланган зарбаларини Зуҳуров икки бор ўтказиб юборди ва ҳисоб 2:2 кўринишга келди.

Кейинги учрашув

Олий лига-2010

14-тур 01.08.2010

Бунёдкор тўпурарлари

Исми-шарифи

Голлар

1

Стевица Ристич

8

2

Ривалдо

5

3

Денилсон

4

4

Сервер Жепаров

3

5

Жасур Ҳасанов

2

6

Акмал Бозоров (автогол)

1

7

Анвар Солиев

1

8

Анзур Исмоилов

1

9

Тимур Кападзе

1

Чемпионат тўпурарлари

Исми-шарифи

Голлар

1

Стевица Ристич

Бунёдкор

8

2

Жафар Ирисметов

Динамо

7

3

Одил Аҳмедов

Пахтакор

6 (3)

4

Юрий Целих

Навбаҳор

6

5

Анвар Бердиев

Нефтчи

5 (3)

13-ТУР

Машъал - Динамо

2:1

Пахтакор - Қизилқум

0:0

Металлург - Насаф

0:0

Олмалиқ - Навбаҳор

2:1

Хоразм - БУНЁДКОР

0:1

Шўртан - Локомотив

3:2

Андижон - Нефтчи

1:0