Аввалги учрашув

Олий лига-2010

5-тур учрашуви 28.07.2010

Ҳисобот

Олий лига 2010

Жамоа

У О
1
БУНЁДКОР
13 35
2
Пахтакор
13 28
3
Насаф
13 24
4
Қизилқум
13 22
5
Шўртан
13 21

Осиё Чемпионлар лигаси

Жамоа

У

О

Zob Ahan (IRN)

6

13

BUNYODKOR (UZB)

6

10

Al Ittihad (KSA)

6

8

Al Wahda (UAE)

6

3

Ўринбосарлар

Жамоа

У О
1
Пахтакор
13 30
2
Нефтчи
13 24
3
Машъал
13 24
4
БУНЁДКОР
13 23
5
Локомотив
13 23
В данный момент нет активных опросов.

Туғилган кунлар

Денилсон: Голларимни энди ўзбекча усулда нишонлайман

02.03.2010

Денилсон: Голларимни энди ўзбекча усулда нишонлайман

“Бунёдкор”нинг янги ҳужумчиси Денилсон Мартинс Насименто ҳаёти ва футболдаги фаолиятига оид интервью берди.

- Авваламбор, “қалдирғочлар” сафидаги дебютингиз омадли чиққанлиги билан табриклаймиз.
- Раҳмат. Мавсумдаги илк расмий ўйинда биз чиндан ҳам чиройли футбол намойиш этдик. “Ал-Иттиҳод”дек кучли жамоани йирик ҳисобда мағлуб этиш осон иш эмас.

- Ўтган йилги фаолиятингизда унутилмас дамлар кўп бўлди. Шундай эмасми?
- Албатта. 2009 йил мен учун анча муваффақиятли кечди. “Похан Стилерз” дастлаб “Кей” Лига кубоги соҳибига айланди. Сўнгра биз Осиё Чемпионлар лигаси ғолиблигини қўлга киритдик. Йил охирида эса қитъа чемпиони сифатида “Похан” клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашди. Бу турнирда биз фахрли учинчи ўринни эгалладик. Мен эса 4та гол билан ушбу мусобақанинг энг яхши тўпурари унвонига сазовор бўлдим.
Кўриб турибсизки, мен ўтган мавсумда қўш-қўш совринларга эга бўлдим.

- Эндиликда сиз “Бунёдкор” вакилисиз. Бу ерда ватандошларингиздан Сколари, Ривалдо, Жоао Виктор, Рамос ва бошқалар бор. Айтингчи, сиз улар билан, “Бунёдкор” ва “Похан Стилерз” ўртасидаги ўтган йилги баҳслардан ташқари, аввал кўришганмидингиз?
- Сколари билан Ривалдо ҳақида мен, табиийки, етарлича эшитгандим, уларни телевизор орқали кўп кўргандим. Аммо Виктор билан Рамос тўғрисида фақат эшитгандим, холос. Уларни танимасдим. Бу икки футболчи билан Чемпионлар лигаси чорак финал баҳслари баҳонасида фақат ўтган йили кўришдим.

- Мана, 15 йилдирки, сиз юртингиздан четда юрибсиз. Бразилиядан хорижга чиқиб кетишингиз қандай юз берган эди?
- Бразилиядаги оддий жамоалардан бири саналган “Камасари” таркибида умидли ўйинлар кўрсатганим учун, 1996 йили футбол агентлари мени Европага жўнатишди. У ерда дастлаб Голландиянинг “Фейеноорд” клубида қўним топдим. Аммо ушбу клубда мен асосий таркибда ўйнамадим. Фақат ўринбосарлар сафида тўп сурдим. “Пари Сен-Жермен”да ҳам захирада ўтирдим. Францияда ҳам клубнинг фақат иккинчи жамоаси – ёшлар таркибида ўйнадим. Бу вақт давомида Европанинг етакчи мамлакатлари чемпионатидаги жамоаларнинг асосий таркибида тўп суриш мен учун ҳали эрта эканлигини англаб етдим. Яъни яқин орада мураббийлар менга ишонч билдиришга шошилмаётганларини сездим. Айнан шу боис ортга бир қадам ташлаш мен учун тўғри йўл бўлишини тушундим ва бошқа – кучсизроқ чемпионатдаги ўртамиёна клубда ўйин амалиёти орттиришга қарор қилдим. Шу тариқа мен Португалиянинг “Униао де Ламас” жамоасида пайдо бўлдим.

- Шундан кейин, агар фақат 2005 йилни ҳисобга олмасак, сиз 11 йилдан буён Осиё футболидасиз. Қитъамиз футболига қандай баҳо бера оласиз?
- Сариқ қитъа футболи кун сайин ривожланиб бормоқда. Бу ерда Япония ва Жанубий Корея клублари бошқаларга нисбатан сезиларли тарзда олдинда. Аммо “Бунёдкор” сингари кучли янги клублар ҳам пайдо бўляптики, бу жамоалар етакчиларга муносиб қаршилик кўрсатишяпти. Уларга тенгма-тенг бас келишмоқда.
Осиё футболи тараққий этаётганини мен ўзимда яққол сезяпман. Бу ерда 11 йилдан бери тўп сураётган бўлсам, сўнгги мавсумларда ҳужумчи сифатида катта қийинчиликларга дуч келяпман: маҳаллий футболчилар савияси ошиб боряпти, маҳоратли легионерлар ташриф буюришяпти, натижада – сизга нисбатан кучли ўйинчилар кураш олиб боришмоқда. Рақобат сезиларли равишда ўсган.

- Сиз ҳам, бразилиялик барча ҳужумчилар каби, асосий урғуни техникага қаратганмисиз?
- Ҳамиша юқори техника кўрсатишга интиламан. Аммо куч билан тезликка ҳам алоҳида эътибор бераман. Яъни ҳимоячиларни алдаб ўтишда мен ҳар доим фақат техникани эмас, балки бу сифат билан катта тезликни бирга уйғунлаштириш пайида бўламан. Мен бошқа ҳужумчилардан шуниси билан фарқ қиламан, деб ўйлайман.

- Ҳозир “Бунёдкор”да ўйнаётган ўзбекистонлик футболчилардан кимлар Европа клубларида “йўқолиб қолишмасди”?
- Жасур Ҳасанов жудаям тез футболчи. Сервер Жепаров ўйин тизгинини яхши назорат қилиб туради. Анвар Солиев ҳам тажрибали ҳужумчи. Шу футболчиларни алоҳида кўрсатиб ўтишим мумкин. Улар фақат битта жиҳатга эътибор беришлари лозим. Мисол учун, Жанубий Кореядан бўлган футболчиларни олайлик. Ҳозир Европада кореялик кўплаб ўйинчилар бор. Улар Кўхна қитъага йўл олаётиб, қўрқмай, ҳеч қандай хавотирга тушмасдан кетишади. Тақдирим қандай кечаркин-а, деб ўтиришмайди. Албатта ўзимни кўрсатаман, деб боришади. Мен айтмоқчи бўлганим, ўзбек футболчиларида ҳам ўзларига бўлган ишонч ҳамиша баланд бўлиши керак.

- “Бунёдкор” бу йил Осиё Чемпионлар лигасида зафар қучишга тайёрми?
- Ҳар бир жамоа ўз олдига ҳар доим энг юқори мақсадларни қўйиши керак. Чемпионлар лигаси шундай мусобақаки, ундан ким кам хато қилса, ўша ғалаба қозонади. Мана, “Похан Стилерз” билан “Бунёдкор” ўртасидаги ўтган йилги биринчи беллашувни олинг. Ҳимоячимиз қизил карточка олгунига қадар ўйин биз учун бир маромда кечаётган эди. Аммо шу четлатишдан сўнг барчаси барбод бўлди. Биз “Бунёдкор”дан бирин-кетин аянчли зарбалар олдик. Шунинг учун Осиё Чемпионлар лигасида хатога йўл қўйиш керак эмас.

- “Бунёдкор”га келганингизда янги жамоадошларингиз сизни қандай кутиб олишди? Бизни, жумладан, дарвозабон Игнатий Нестеровнинг реакцияси қизиқтирмоқда.
- Барча яхши кутиб олди. Бу учун мен ҳаммага ўз миннатдорчилигимни изҳор қиламан. Нестеровга келадиган бўлсак, у ҳам, мен ҳам профессионал футболчилармиз. Ўтган йили иккаламиз бошқа-бошқа клублар шарафини ҳимоя қилдик ва ўз касбий мажбуриятларимиздан келиб чиқиб, мен “Похан”, Игнатий эса “Бунёдкор” муваффақиятини ўйладик. Мен ҳозир “Бунёдкор”даман. Демакки, энди “қалдирғочлар” шаъни учун бор кучимни бераман. Бу профессионал футбол. Унинг қонунлари шунақа.

- Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида юз берган бир ҳолатдан сўнг Нестеровга посбонлик бўйича ҳеч қандай маслаҳатлар бермаяпсизми? “Эстудиантес” билан ярим финал учрашувида сиз охирги 15 дақиқада “Похан” дарвозасини қўриқлашга ҳам улгургандингиз-ку...
- (кулади) Ҳа, 77-дақиқада дарвозабонимиз Шин Хва Ён ҳам четлатилгач, биз майдонда жами 8 киши бўлиб қолдик. Бу вақтга келиб таркибимизда учала ўзгартириш ҳам амалга оширилиб бўлганди. Шу сабабдан қўлқоп кийишни мен ўз зиммамга олдим. Ўйин якунигача менга хавфли учта зарба берилди. Уларнинг иккитасини тўсдим. Бир марта мени устун қутқарди. Шунда посбонлик осон амплуа эмаслигига ўз мисолимда амалий исбот топдим.
Мен Нестеровга ҳеч нарса ўргата олмайман. Чунки у етук дарвозабон. Яхши йигит. Аксинча, кўп нарсани ундан ўрганиш даркор. У ўзининг олижаноблиги билан “Бунёдкор”га ўтган биринчи кунларимданоқ менинг меҳримни қозонди.

- Сиз ҳар бир голингизни, эшитганмиз, кўрганмиз, ўзгача нишонлайсиз: якка кураш элементларини кўрсатасиз, пешонангизни урасиз ёки арава ғилдираклари айланишини намойиш қиласиз. Бироқ 23 февраль куни “Ал-Иттиҳод” дарвозасига киритган тўпингизни оддий нишонладингиз.
- Биласизми, мен якка кураш санъати элементларини намойиш қилишни Жанубий Кореяда ўзлаштирганман. “Похан”гача Кореянинг бошқа жамоаси – “Дэджон Ситизен”да ўйнаганман. Бу давр мобайнида дастлаб маҳаллий халқ, маҳаллий ишқибозларни ўргандим ҳамда уларнинг урф-одатларидан келиб чиқиб, фақат шундан кейингина Кореяда голни нишонлаш усулларини ўйлаб топдим.
Мен Ўзбекистонда эндигина битта учрашув ўтказдим. Менга бироз вақт беринг, ўзбек футбол мухлисларини яхши билиб олай, сўнгра албатта ўзгача бир услуб қўллай бошлайман.

- “Бунёдкор”нинг Лигадаги навбатдаги рақиби “Ал-Вахда” ҳақида нима дея оласиз? Ахир сиз БААда бир неча йил фаолият юритгансиз. Бу жамоани яхши билишингиз керак.
- Араб Амирликларида олти йил ўйнадим. Шу боис “Ал-Вахда” менга яхши таниш. Бу оддий жамоа. Уни енгишнинг энг осон йўли – юқорида таъкидлаганимдек, баҳс давомида хато қилмаслик лозим.

- Футболдаги кумирларингиз кимлар?
- Ўзим ҳужумчи бўлганим учун, доимо машҳур юртдошларим - Бебето, Ромарио, Роналдо каби олдинги чизиқ вакилларининг маҳоратига ҳавас қилганман. Ривалдо ҳужумчи бўлмасада, айнан унинг ўйин ташкил этиши менга ёқади.

- Денилсон, сиз туғилиб ўсган жой – Сальвадор шаҳри тўғрисида маълумот берсангиз.
- Сальвадор – бу Баия штатининг маркази. Сальвадор Бразилиянинг шимоли-шарқий соҳилларида жойлашган. Мен дунёга келган шаҳар мамлакатнинг тарихий пойтахти. 17-18-асрларда тахминан 200 йил давомида Сальвадор Бразилия пойтахти бўлган. Бу шаҳар ҳар кимни ўз табиати, пляжлари ва диққатга сазовор жойлари билан маҳлиё этади. Бу курорт шаҳар. Шунинг учун ҳам бу ерда қишин-ёзин саноқсиз сайёҳларни учратишингиз мумкин.

- Оилангиз билан ҳам таништириб ўтсангиз.
- Тасодифни қарангки, бугун турмуш ўртоғимнинг таваллуд куни (суҳбат 1 март куни уюштирилган). Дейзи билан 17 йилдан буён бирга яшаймиз. Бир-биримизга ҳурматимиз жудаям баланд. Учта фарзандимиз бор. Ўғлим Делсон 12 ёшда. Қизларимиз Инаира 8 ёшда ҳамда Эммануэль эндигина 9 ойда.

- Ота-онангиз қандай касб эгалари бўлишган?
- Отам тижоратчи, онам эса уй бекаси бўлганлар. Минг афсуски, уларнинг иккаласи ҳам ҳозир ҳаёт эмаслар. Онамдан 25 йил, отамдан 5 йил олдин айрилдим. Болалигим жуда қийинчиликда ўтган. Етишмовчиликка кўп дуч келганман. Ўқишлардан қолиб кетган пайтларим ҳам бўлган. Болалигимда ҳатто бозорга чиқиб, хўл мева сотиш билан ҳам шуғулланганман.
Лекин ўзимга қатъий ваъда бериб, оиламдаги турмуш шароитини яхшилаш учун бор кучимни, бор имкониятларимни ишга солганман. Яхши даражадаги футболчи бўлиб етишиш учун қаттиқ тер тўкканман. Мана, Худога шукур, олдинги муаммолар менга ва оиламга ҳозир бегона. Болаларим яхши жойларда ўқишмоқда. Уларга ҳам Ўзбекистон манзур бўлди. Келажакда улар ҳам меҳнатни ардоқловчи, ўз мақсадлари йўлида тинимсиз изланувчан инсонлар бўлишини орзу қиламан.

- Денилсон, суҳбат учун алоҳида вақт ажратганингиз учун раҳмат. Сизга тез орада ўзбекистонлик мухлисларнинг севимли футболчисига айланишингизни тилаб қоламиз.
- Раҳмат. Бунга ҳаракат қиламан.

Улуғбек Мирзаев, Умид Рўзиев

ДЕНИЛСОН МАРТИНС НАСИМЕНТО
Фуқаролиги:
Бразилия
Амплуаси: Ҳужумчи
Туғилган санаси ва жойи: 04.09.1976 йил Сальвадор шаҳри – Баия штати пойтахти (Бразилия)
Бўйи - 177 см, вазни - 80 кг
Ўйнаган жамоалари:
• “Камасари” (Бразилия) – 1995-1996
• “Фейеноорд” (Голландия) – 1996-1997
• “Пари Сен-Жермен” (Франция) – 1997-1998
• “Униао де Ламас” (Португалия) – 1998-1999
• “Ал-Шабаб” (Дубай, БАА) – 1999-2002
• “Дубай Клаб” (БАА) – 2002-2004
• “Ал-Наср” (Дубай, БАА) – 2004-2005
• “Атлас” (Мексика) – 2005
• “Дэджон Ситизен” (Жанубий Корея) – 2006-2007
• “Похан Стилерз” (Жанубий Корея) – 2008-2009
• “БУНЁДКОР” (Тошкент) – 2010 йилдан буён

ЮТУҚЛАРИ: Жанубий Корея футбол Ассоциацияси кубоги соҳиби (2008), “Кей” Лига кубоги соҳиби (2009), Осиё Чемпионлар лигаси ғолиби (2009), клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бронза медаль соҳиби (2009), клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг энг яхши тўпурари (2009, 4та гол билан).

Кейинги учрашув

Олий лига-2010

14-тур 01.08.2010

Бунёдкор тўпурарлари

Исми-шарифи

Голлар

1

Стевица Ристич

8

2

Ривалдо

5

3

Денилсон

4

4

Сервер Жепаров

3

5

Жасур Ҳасанов

2

6

Акмал Бозоров (автогол)

1

7

Анвар Солиев

1

8

Анзур Исмоилов

1

9

Тимур Кападзе

1

Чемпионат тўпурарлари

Исми-шарифи

Голлар

1

Стевица Ристич

Бунёдкор

8

2

Жафар Ирисметов

Динамо

7

3

Одил Аҳмедов

Пахтакор

6 (3)

4

Юрий Целих

Навбаҳор

6

5

Анвар Бердиев

Нефтчи

5 (3)

13-ТУР

Машъал - Динамо

2:1

Пахтакор - Қизилқум

0:0

Металлург - Насаф

0:0

Олмалиқ - Навбаҳор

2:1

Хоразм - БУНЁДКОР

0:1

Шўртан - Локомотив

3:2

Андижон - Нефтчи

1:0