Аввалги учрашув

Олий лига-2010

5-тур учрашуви 28.07.2010

Ҳисобот

Олий лига 2010

Жамоа

У О
1
БУНЁДКОР
13 35
2
Пахтакор
13 28
3
Насаф
13 24
4
Қизилқум
13 22
5
Шўртан
13 21

Осиё Чемпионлар лигаси

Жамоа

У

О

Zob Ahan (IRN)

6

13

BUNYODKOR (UZB)

6

10

Al Ittihad (KSA)

6

8

Al Wahda (UAE)

6

3

Ўринбосарлар

Жамоа

У О
1
Пахтакор
13 30
2
Нефтчи
13 24
3
Машъал
13 24
4
БУНЁДКОР
13 23
5
Локомотив
13 23
В данный момент нет активных опросов.

Туғилган кунлар

Супердебют!

23.02.2010

Супердебют!

“Бунёдкор” 2010 йилги Осиё Чемпионлар лигасини олий даражада бошлади. Ўтган йилги финалчи “Ал-Иттиҳод” йирик ҳисобда ер тишлатилди.

Бунёдкор (Ўзбекистон) – Ал-Иттиҳод (Саудия Арабистони) 3:0 (2:0)
Голлар:
Ривалдо 3 (1:0), Ҳасанов 21 (2:0), Денилсон 66 (3:0)
Огоҳлантиришлар: Ал-Шамрони 18, Нур 42, Жўраев 50, Ҳайдаров 57, Ривалдо 70, Исмоилов 81
Бунёдкор (Тошкент): Нестеров, Ғофуров, Ҳайдаров, Ривалдо, Денилсон, Ҳасанов (Кападзе 88), Карпенко, Жўраев, Исмоилов, Жоао Виктор, Жепаров (Солиев 90+2)
Ал-Иттиҳод (Жидда): Ал-Антаиф, Ал-Шамрони, Абушгир (Ал-Нумаре 84), Зиая, Абушеруан (Шермити 67), Ҳадид (Ал-Рахаб 63), Харири, Нур, Ал-Сақри, Ал-Монташари, Ал-Ҳарби
Ҳакам: Бенжамин Уильямс (Австралия)
23 февраль. Тошкент. “Жар”. 7 500

Жудаям муросасиз кечиши кутилган бу учрашувда ҳисоб бу қадар эрта очилишини ҳеч ким ўйламаганди. Бироқ футболни биз шунинг учун ҳам яхши кўрамиз: тўп думалоқ, майдон эса текис. Миллионлар ўйинида ҳеч ким ўйин натижасини олдиндан аниқ айтиб бера олмайди.

“Жар” стадионида Чемпионлар лигасининг янги турнири кутилмаганда тез гол билан бошланди. Эътибор беринг, Тисир Ал-Антаиф дарвозасининг ишғол этилиши билан интиҳо топган комбинацияда “Бунёдкор”нинг биратўла 6 (!) футболчиси қатнашди. Рақиблардан тўпни Азиз Ҳайдаров олиб қўйиб, ҳужумни бошлаб берди. Сўнг Жоао Виктор - Жепаров комбинацияси натижасида тўп “Ал-Иттиҳод” жарима майдончаси ичидаги Денилсонга келиб тушди. У тўпга ишлов бериб, бўш қолдирилган Жасур Ҳасановни “топди”. Ярим ҳимоячимиз, ўз навбатида, қулай вазиятдаги жамоа сардорини кўрди. Ривалдонинг моҳирона зарбаси ва гол! Ишонинг, бундай комбинацияларни қайта-қайта кўриб, сира ҳам тўймайсиз.

Чемпионлар лигасининг амалдаги вице-чемпиони тезда жавоб тўпи ортидан олдинга ташланди. 9-дақиқада меҳмонларнинг марокашлик легионери Хишам Абушеруан жарима зарбасини хавфли тарзда бажарди. Аммо Игнатий Нестеров ўз ўрнида. “Қалдирғочлар” бундан кам бўлмаган жарима зарбаси билан жавоб беришди. 18-дақиқада бизнинг футболчилар жарима амалга оширишганда, тўп жиддаликлардан бирига тегиб, Виктор Карпенкога келиб тушди. Унинг “Похан Стилерз” дарвозасига киритган голларини эслатувчи зарбадан сўнг “Ал-Иттиҳод” посбони тўпни катта қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.

Лекин кейинги ҳужумда мезбонлар ўз ниятларига эришишди. Ривалдо 3-4та рақиб орасидан араблар жарима майдонига муаммосиз ёриб кирди. Сўнг тўпни қанотдаги Карпенкога оширди. Виктор “илган” тўпни Тисир Ал-Антаиф дарвозаси олдидан олисга узоқлаштира олмади. Унинг муштидан қайтган тўпни Жасур Ҳасановга тарк этилган дарвозага йўллаш озгина мушкулроқ бўлди. Вазиятга етиб келган ҳимоячи бўш кемтикни ёпиб қолиши мумкин эди. Аммо, бахтимизга, ҳимоячи буни эплолмади – 2:0.

Энди Саудия Арабистони гранди ҳужумга бутун жамоа бўлиб отланди – аргентиналик мутахассис Энцо Троссеро шогирдлари қандай қилиб бўлмасин ўйинни қутқариб қолишлари керак эди. Ахир “Ал-Иттиҳод”дан бундай бўш юришни ҳеч ким кутмаганди. Боз устига, бундай оғриқли зарбалар ейиш “Ал-Иттиҳод”га ёт. Мазкур жамоа Осиё ареналарида бундай оғир аҳволга тушганини мухлислар эслай олишмайди.

“Бунёдкор” яраланган жамоа ҳужумларини муаммосиз бартараф этди ва танаффусга зўр кўринишдаги ҳисоб билан чиқиб кетди. Ушбу орадаги энг хавфли ҳужум бу оманлик форвард Абдулмалик Зиая бош билан зарба берганда бўлди. Аммо Нестеров бу вазиятда ҳам тўпни ишонч билан қайтариб юборди.

Иккинчи бўлимда “Ал-Иттиҳод” тўп киритиш учун астойдил тер тўкди. Бироқ бу олдинга ташланишлари учун жамоа бир неча бор жазоланиши ҳеч гап эмасди. Қарши ҳужумларда “Бунёдкор” ҳимояда қўпол хатоларга йўл қўяётган рақибни бемалол жазога тортиши мумкин эди. Аввалига Абдулмалик Зиаянинг яна бир зарбасини Нестеров катта маҳорат эвазига майдон ташқарисига буриб юборди. Кейин 58-дақиқада Саҳоб Жўраевнинг пасидан сўнг Денилсон Жепаровни араблар посбони билан яккама-якка ҳолатга чиқарди. Лекин Сервернинг ўткирроқ бурчакдан берган зарбаси ноаниқ кетди. Жепаров тўп оширганда Ривалдонинг бош билан зарбасини эса Тисир Ал-Антаиф тўсишга эришди. Аммо навбатдаги ҳужум “қалдирғочлар”га муваффақият келтирди. 66-дақиқада Ҳасанов жарима тўпи бажарди. Тўп жонли “девор”га тегиб, тепага кўтарилди. Келаётган бу тўпни эса клублар ўртасидаги ЖЧ-2009нинг энг яхши тўпурари Денилсон Ал-Антаиф устидан мўлжалга аниқ йўллади. 3:0 – бу Чемпионлар лигаси 1-турининг энг катта сенсацияси!

89-дақиқада Жепаров тўртинчи голни ҳам киритишга яқин эди. Бироқ унинг зарбаси дарвозадан баланд кетди. Жавоб ҳужумида “Ал-Иттиҳод” пенальти ишлади. Захирадан чиққан Султон Ал-Нумаре жарима майдончамизга кириб бориб, Виктор Карпенко билан курашда майсага қулади. Аммо Нестеровни доғда қолдириш меҳмонларга шу куни насиб қилмаган экан: араблар сардори Муҳаммад Нурнинг зарбаси дарвоза устунига тўғри келди.

Шундай қилиб, “Бунёдкор”нинг Лигадаги ёқимли анъанаси давом этди: “қалдирғочлар” мусобақадаги биринчи уй учрашувида ҳар доим ғолиб келишмоқда. Айниқса бу сафаргиси шунчаки дебют бўлмади. Бу ҳақиқий супердебют!

Кейинги учрашув

Олий лига-2010

14-тур 01.08.2010

Бунёдкор тўпурарлари

Исми-шарифи

Голлар

1

Стевица Ристич

8

2

Ривалдо

5

3

Денилсон

4

4

Сервер Жепаров

3

5

Жасур Ҳасанов

2

6

Акмал Бозоров (автогол)

1

7

Анвар Солиев

1

8

Анзур Исмоилов

1

9

Тимур Кападзе

1

Чемпионат тўпурарлари

Исми-шарифи

Голлар

1

Стевица Ристич

Бунёдкор

8

2

Жафар Ирисметов

Динамо

7

3

Одил Аҳмедов

Пахтакор

6 (3)

4

Юрий Целих

Навбаҳор

6

5

Анвар Бердиев

Нефтчи

5 (3)

13-ТУР

Машъал - Динамо

2:1

Пахтакор - Қизилқум

0:0

Металлург - Насаф

0:0

Олмалиқ - Навбаҳор

2:1

Хоразм - БУНЁДКОР

0:1

Шўртан - Локомотив

3:2

Андижон - Нефтчи

1:0