“Бунёдкор” – “Ал-Иттиҳод” учрашувидан трансляциялар
23.02.2010
“Бунёдкор” – “Ал-Иттиҳод” учрашувидан трансляциялар
Бугун “Жар” стадионида ўтадиган “Бунёдкор” – “Ал-Иттиҳод” учрашуви турли хил манбаларда тўғридан-тўғри трансляция қилинади.
Бугунги баҳс Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Спорт” телеканали орқали ўйиндан ярим соат олдин, яъни соат 15:30дан бошлаб тўғридан-тўғри олиб кўрсатилади. “Спорт” телеканали ходимлари учрашувни ойнаи жаҳон орқали кузатиб борувчи ишқибозларга “Жар” стадионида ўйингача юза берадиган - жамоаларнинг стадионга кириб келиши, ўйинолди тайёргарликлар, футболчиларнинг чигал ёзди машғулотлари, мухлисларнинг стадионга ташрифи ва шу каби бошқа қизиқарли жиҳатларни эътиборингизга ҳавола қилишни режалаштирган.
Шунингдек, “Машаъл” радиоканали ходимлари соат 15:50дан бошлаб “Жар” стадионидан тўғридан-тўғри ўз репортажларини бошлашади.
Жамоамиз иштирокидаги ҳар бир учрашув веб-сайтимизда матнли онлайн трансляция қилинишидан хабарингиз бор. Сайтимиз ўз анъанасини давом эттирган ҳолда бугунги баҳсни соат 15:30дан бошлаб матн кўринишида онлайн трансляция қилади.
Ундан ташқари, хорижда истиқомат қилувчи мухлислар “Бунёдкор” – “Ал-Иттиҳод” учрашувини қуйидаги каналлар орқали тўғридан-тўғри кузатиб бориш имкониятига эгалар.
Abu Dhabi Sports 1
Aljazeera Sport 1
Saudi Sports
Eurosport 2
ESPN Star Sports
ИНТЕРНЕТ ОРҚАЛИ УЧРАШУВНИ ВИДЕОТРАНСЛЯЦИЯСИНИ ТОМОША ҚИЛИШ УЧУН ШУ ЕРНИ БОСИНГ.
УЧРАШУВНИ “МАШЪАЛ” РАДИОСИДА ТИНГЛАШ УЧУН ШУ ЕРНИ БОСИНГ.
УЧРАШУВНИ МАТНЛИ ОНЛАЙН ТРАНСЛЯЦИЯСИНИ КУЗАТИШ УЧУН ШУ ЕРНИ БОСИНГ.


