Жамоалар ўзларининг асосий рангларида
22.02.2010
Жамоалар ўзларининг асосий рангларида
“Бунёдкор” ва “Ал-Иттиҳод” жамоалари учрашувни қандай рангларда ўтказишлари маълум бўлди.
Бугун “Интерконтиненталь” меҳмонхонасининг “Самарқанд” залида соат 14:00да ташкил этилган ўйинолди расмий йиғилишида эртанги рақиблар майдонга қандай ранглардаги кийимларда тушишлари аниқланди. Демак, биз эртага “Жар” стадиони майдонида “Бунёдкор”ни анъанавий оқ либосда кўрамиз. “Ал-Иттиҳод” эса беллашувни доимий сариқ-қора йўл-йўл формасида ўтказади. Ҳакамлар бригадаси қизил рангни танлади.
Эслатиб ўтамиз, учрашув эртага, 23 февраль куни “Жар” стадионида бўлиб ўтади. Бошланиш вақти – соат 16:00да.


