Аввалги учрашув

Олий лига

2-ТУР 19.03.2010

Ҳисобот

Олий лига 2010

Жамоа

У О
1
БУНЁДКОР
2 6
2
Машъал
2 4
3
Навбаҳор
2 4
4
Локомотив
1 3
5
Нефтчи
2 3

Осиё Чемпионлар лигаси

Жамоа

У

О

BUNYODKOR (UZB)

2

6

Zob Ahan (IRN)

2

4

Al Ittihad (KSA)

2

1

Al Wahda (UAE)

2

0

Ўринбосарлар

Жамоа

У О
1
Металлург
2 6
2
Пахтакор
2 6
3
Шўртан
2 4
4
Нефтчи
2 3
5
Локомотив
1 3
В данный момент нет активных опросов.

Туғилган кунлар

26.03

 

 Мельзиддинов Руслан

21.04

 

 Исмоилов Анзур Ҳусанович

22.04

 

 Хайрулла Каримов

23.05

 

 Стевица Ристич

26.05

 

 Гочгули Гочгулиев

Сколари: Хавотирга ўрин йўқ, мен шартномамни тўлиқ бажараман

02.07.2009

Сколари: Хавотирга ўрин йўқ, мен шартномамни тўлиқ бажараман

“Интерконтинеталь” меҳмонхонасидаги тадбирнинг иккинчи қисмида Луиз Фелипе Сколари журналистлар саволларига жавоб қайтарди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, “қалдирғочлар”нинг янги устози ҳар бир саволга тўлиқ ва батафсил жавоб берди.

- Сиз “Бунёдкор”нинг “Сўғдиёна”га қарши кечган учрашувини томоша қилдингиз. Айтингчи,  клубга ўзингиз билан янги футболчиларни олиб келасизми?
- Менга вақт беринглар. Аввало клубдаги барча футболчиларнинг жисмоний ва техник ҳолатлари қай даражада эканлигини яхшилаб ўрганиб чиқишим керак. Ана шунда ўша футболчи аслида нималарга қодир эканлиги-ю, у билан асосан қандай ишлаш кераклигини билиб оламан. Тўғрисини айтсам, айни пайтда жамоани янги футболчи эвазига бирданига кучайтириш ниятида эмасман. “Бунёдкор”даги фаолиятим мавсум ўрталарига тўғри келди. Шу боисдан ҳам хозирданоқ якуний хулосага келиш мантиқсиз, футболчиларни ўрганиб чиқишим учун менга камида ярим йил керак.

- Ўтган йили “Бунёдкор” билан Зико ишлади. Бироқ у шартномаси якунласданоқ клубдан кетиб қолди. Сиз билан бундай бўлмайдими?
- Хотиржам бўлинг, мен шартномамни тўлиқ бажараман.

- Сиз клуб билан 1,5 йиллик шартнома имзоладингиз. Бироқ олдингизга юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун шартномада кўрсатилган муддат етарли бўлмаслиги мумкин. Сизга шундай туюлмаяптими?
- Ҳа, шартнома ҳозирча 18 ойга мўлжалланган. Агарда клуб раҳбарлари меҳнатимдан қониқса ва албатта клуб томонидан бўладиган шароитлар менга манзур бўлса, амалдаги шартномамиз ўз-ўзидан яна бир йилга узайтирилиши кўзда тутилган.

(бразилиялик журналистлар саволи) – Сиз Бразилияда анчадан бери ишламаяпсиз. Бироқ барибир ўзимизникисиз. Шу боисдан ҳам биз доими Сизга қайғурамиз. Айтингчи, бу юртда Сизга қандайдир қийинчиликлар учраши мумкинми?
- Ўйлайманки, катта муаммолар бўлмайди. Асосий муаммо бўлиши мумкин бўлган нарса шуки, қандай қилиб “Бунёдкор”ни тез фурсат ичида жаҳон миқиёсидаги клубга айлантириш.

- Сиз ЖЧ-2010 саралаш босқичи доирасидаги Ўзбекистон – Япония учрашувини бевосита стадионда кузатдингиз. Терма жамоамиз ўйини ҳақида нима дея оласиз?

- Тактик жиҳатдан олиб қараганда иккала терма жамоа ҳам бир хил ўйин намойиш қилди. Ўзбекистон термасининг японларнинг кичик фарқи вазиятлардан унумли фойдаланишда сезилди. Термангизнинг ўйини ва футболчилари яхши савияда. Бунга шубҳам йўқ. Футболчиларингизни ўз имкониятидан юқорироқ даражада тўп суриши мумкинлигини уларга яхшилаб уқтириш лозим.

(бразилиялик журналистлар саволи) – Сиз “Челси”даги фаолиятингиз мобайнида журналистлар билан инглиз тилида суҳбатлашишга ҳаракат қилардингиз. Энди бу ерда ўзбек ёки рус тилларини ўзлаштирасизми?
- Мен маҳаллий тилдаги бир нечта сўзларни гапира оламан. Албатта, ўзбек ва рус тилларидаги асосий сўзларни имкон қадар тезроқ ўзлаштиришга ҳаракат қиламан. Ишонаманки, бу йўлда менга таржимонларим ёрдамлашишади.

- Сизни Ўзбекистонда нимадир ҳайрон қолдирдими?
- Ҳозирча ҳайрон қоларли воқелликка дуч келганим йўқ. Бироқ халқингизнинг самимийлиги ва меҳмондўстлиги менга жудаям ёқди. Буни нафақат мен, балки мен билан юртингизга келган ҳамрохларим ҳам таъкидлашмоқда.

- Осиё футболига нима етишмаяпти деб ўйлайсиз?
- Кўпроқ кучли рақиблар билан спарринг ўйнаш керак, жаҳон миқиёсидаги суперклублар билан тез-тез ҳамкорлик қилиш лозим. Ана шунда Осиё футболининг бўйи тезроқ чўзилади.

- Сиз жаҳоннинг кучли 10та мураббийлари қаторига кирасиз. Ўзингиз кимни энг кучли деб ҳисоблайсиз?
- Мен Сизнинг фикрингизга қўшилмайман. Дунёда кучли мураббийлар 10-15та эмас, балки жуда кўпдир.

- Охирги савол. Кўпчилик Сизнинг исмингизни турли хил кўринишда ёзишади – Луиз, Луис, ёки Луиш. Турли хил манбааларда шу учта исмга дуч келамиз. Ўзингиздан тўғри вариантни билмоқчи эдик.
- Менинг исмим эски исмлардан. Шунинг учун ҳам “зет”, яъни “З” ҳарфи орқали ёзилади – Луиз.

P.S. Матбуот анжумани якунида жаноб Сколари клубнинг ижрочи директори Таваккал Исмоиловдан қабул қилиб олган “Бунёдкор” футболкасини ушлаган ҳолда юзида табассум билан камера ва фотосуратчилар қаршисида туриб “Шу футболкага 3-рақамни ҳам ёзиб қўймабсизларда”, - дея ўзининг футболчилик фаолияти мобайнида ҳимоячи бўлганлигини залдагиларга эслатиб қўйди.


(Барча саволларга батафсил жавоб берилди)


("Бунёдкор"нинг ижрочи директори Таваккал Исмоилов Сколарига клуб футболкасини топширмоқда)


(Сколари "Бунёдкор"далигидан мамнун)


("Бунёдкор" футболкасини қабул қилиб олган Сколари дарров футболчилик онлаини эсга олиб ўтди)


("Бунёдкор"нинг янги бош мураббий журналистларнинг барча саволларига аниқ жавоб қайтарди)


(Сколарининг "Бунёдор"даги ёрдамчилари, чапдан ўнга Марсело - таржимон, Флавио Да Кунья Тейшейра, Дарлан Жозе Шнейдер, Антонио Карлос Прачиделли ва Миржалол Қосимов)

Кейинги учрашув

Осиё Чемпионлар Лигаси

3-ТУР 24.03.2010

Бунёдкор тўпурарлари

Исми-шарифи

Голлар

1

Денилсон

1

2

Ривалдо

1

3

Стевица Ристич

1

Чемпионат тўпурарлари

Исми-шарифи

Голлар

1

Арам Васканян

Локомотив

2

2

Азиз Алижонов

Нефтчи

1 (1)

3

Алишер Маҳмудов

Навбаҳор

1

4

Анвар Бердиев

Нефтчи

1

5

Боян Калевич

Металлург

1

2-ТУР

Пахтакор - Динамо

1:0

Металлург - БУНЁДКОР

0:1

Шўртан - Қизилқум

0:0

Нефтчи - Олмалиқ

3:0

Машъал - Андижон

1:0

Хоразм - Навбаҳор

0:1