Аввалги учрашув

Олий лига-2010

18-тур 26.08.2010

Ҳисобот

Олий лига 2010

Жамоа

У О
1
БУНЁДКОР
18 48
2
Пахтакор
18 40
3
Насаф
18 33
4
Шўртан
18 31
5
Андижон
18 25

Осиё Чемпионлар лигаси

Жамоа

У

О

Zob Ahan (IRN)

6

13

BUNYODKOR (UZB)

6

10

Al Ittihad (KSA)

6

8

Al Wahda (UAE)

6

3

Ўринбосарлар

Жамоа

У О
1
Пахтакор
20 48
2
Нефтчи
18 36
3
Машъал
19 34
4
БУНЁДКОР
18 33
5
Андижон
18 29
В данный момент нет активных опросов.

Туғилган кунлар

04.09

 

 Денилсон Мартинс Насименто

05.09

 

 Тимур Кападзе

07.09

 

 Карпенко Виктор

13.09

 

 Дарлан Жозе Шнейдер

17.09

 

 Қосимов Миржалол Қўшоқович

Интервьюлар


Кўз очиб юмгунча 18-миллий чемпионатимизнинг уч, Осиё Чемпионлар лигасининг икки тури ҳам ортда қолди. Ҳар икки «фронт»да ҳам муваффақиятли старт олган (тўғри, жамоа ЧЛдаги иккинчи ўйинни бой берди) мамлакатимиз чемпиони ва кубоги соҳиби - «Бунёдкор» бу йил ўзи иштирок этадиган барча мусобақаларда биринчи бўлишни мақсад қилган. Бунинг учун жамоада имкониятлар етарли. «Қалдирғочлар» айни пайтда деярли бир хил кучга эга бўлган икки таркибга эгалар. Муҳиддин Худоёров, Руслан Мелзитдинов, Саҳоб Жўраев, Темур Кападзе, Виктор Карпенко, Шавкат Саломов, Илҳом Мўминжонов, Баҳодир Пардаевлардан бемалол совринли ўринлар учун кураша оладиган яна битта жамоа тузса бўлади. Ҳатто тажрибали Хосе-Луис Вильянуэва, Луизао сингари легионерлар ҳам «муҳожирлар»га нисбатан чиқарилган чеклов таъсирида «катта ўйин» - Осиё Чемпионлар лигасидан ташқарида қолишди. Ўтган йили бундай савдо жамоанинг туркманистонлик легионери Гочқули Гочқулиевнинг бошига ҳам тушганди.

- Гочқули, ниҳоят сизни бу йилги ОЧЛ баҳслари «заявка»сига киритишди. Очиғи, ўтган йили «плей-офф» босқичидан четда қоласиз, деб сира ўйламагандик.

- Тўғриси, ўзим учун ҳам бу кутилмаган ҳолат бўлганди. Чунки гуруҳ босқичида ишончли тўп сургандим. Жамоамиз жойлашган гуруҳ эса жуда ҳам кучли эди. Боз устига, гуруҳдан фақатгина битта жамоа «плей-офф» босқичига йўл оларди. Бу вазифани шараф билан бажардик. Лекин мураббийлар штаби шундай қилинса жамоага фойда бўлади, деб ўйлаган экан, буни тўғри қабул қилдим.

- «Бунёдкор» янги кўринишдаги Осиё Чемпионлар лигаси баҳсларини муваффақиятли бошлади. «Ал-Иттифоқ»қа (Саудия Арабистони) қарши кечган учрашувда нисбатан кичикроқ ҳисоб қайд этилди. Зеро, мухлислар жамоадан кўпроқ гол кутишганди.

- Биз олдимизга қўйилган вазифани бажардик - уч очкони қўлга киритдик. Муҳими шу эди. Тўғри, кўпроқ тўп киритиб, ишқибозларимизни янада хурсанд қилсак бўларди. Лекин рақиб жамоа ҳам анойилардан эмас экан. Араблар жиддий қаршилик кўрсатишди. Бундан ташқари, мавсумдаги илк халқаро учрашувда ўз ишқибозларимиз кўз ўнгида ўйнадик. Бироз ҳаяжон сезилиб турди. Умуман олганда, Чемпионлар Лигасида кучсиз жамоанинг ўзи бўлмайди. Ҳозир гуруҳимиздаги барча клубларда ке йинги босқичга чиқиш имконияти тенг лигича қолган. Шу ўринда айтишим жоиз, клуб раҳбарияти бу йил жамоа олдига Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқиш вазифасини қўйган.

- Ўтказиб юборилган голда дарвозабоннинг айби борми?

- Кўрган бўлсангиз, Мурод биринчи бўлимда рақиб футболчилари билан тўқнашиб кетиши оқибатида бурнини синдириб олганди. Жароҳат таъсир қилди шекилли, тўпга чиқишда бироз адашди. Лекин уни қайтариши ҳам мумкин эди.

- Афсуски, 2-турда жамоа мухлислар кутган натижани қайд этолмади.

- «Ал-Шабаб»га 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришимизни, очиғи, хаёлимизга ҳам келтирмагандик. Яъни Дубайга фақат ғалаба учун боргандик. Лекин шу куни омад биздан очиқчасига юз ўгирди.

- Жамоага фақат омад етишмади, деб ўйлайсизми?

- Ундай эмас, учрашув аввалида тезкор ўтказиб юборилган гол ҳам мағлубиятимизга сабаб бўлди. Лекин барибир омад кўпроқ мезбонлар томонида эди. Буни тан олиш керак. Ўша 0:1 ҳисоби қайд этилаётган пайтда нафақат ҳисобни тенглаштиришимиз, балки олдинга чиқиб олишимиз ҳам мумкин эди. Бунинг учун етарли имкониятлар бўлди. Биргина Ривалдо жарима тўпидан дарвоза тўсинини нишонга олган вазиятни эсланг. Бундан ташқари, бошқа футболчиларда ҳам дарвозани ишғол қилиш учун қулай вазиятлар туғилди. Аммо тўп дарвозага киришни истамаса қийин экан.

- Кўпчилик ўтказиб юборилган иккинчи голда дарвозабонни айбламоқда. Чунки Бугало тўпга чиқишда хатоликка йўл қўйганди. Шахсан сиз бу борада қандай фикрдасиз?

- Қайсидир маънода гапингиз тўғри. Лекин мағлубиятга бутун жамоа айбдор. Негаки, футбол жамоавий ўйин экан, ғалабага ҳам, мағлубиятга ҳам барча бирдек масъул бўлиши керак. Бошқа томондан, рақиб жамоа ҳам ўйинга жиддий ҳозирлик кўрганлигини исботлади. Дастлабки турда мағлубиятга учраган «Ал-Шабаб» ўз мухлислари кўз ўнгида яна очко улашиш қанчалик салбий оқибатларга олиб келишини яхши тушунарди.

- Балки ҳужум чизиғида Хосенинг ўрни билингандир?

- Бундай деб ўйламайман. Ҳозирги ҳужумчиларимиз Улуғбек Бақоев ва Анвар Солиевлар маҳорат бобида Вильянуэвадан асло қолишмайдилар. Анвар «Ал-Иттифоқ»қа қарши ўйинда нималарга қодир эканлигини кўрсатди. Жамоамиз томонидан киритилган ҳар икки гол айнан унга тегишли бўлди. Бежизга у Осиё Чемпионлар Лигаси тўпурарлари қаторида бормаяпти.

- Мавсум оралиғида таркибга жалб қилинган бразилиялик ле-гионерлар ҳақида қандай фикрдасиз?

- Менимча, ёмон ўйнашмаяпти. Виктор чемпионатда гол муаллифи бўлди, бир тўпга ассистентлик қилди. Ҳар иккиси ҳам жамоа ўйинига киришиб кета олди. «Ал-Иттифоқ» ва «Ал-Шабаб»га қарши ўйинларда майдонда энг кўп ҳаракат қилган футболчилардан бири айнан Виктор бўлди.

- «Бунёдкор» ОЧЛдаги навбатдаги учрашувни 7 апрель куни ЖАР стадионида Эроннинг «Сепахон» жамоасига қарши ўтказади. Имкониятлар ҳақида нима дейсиз?

- Жамоамиз жойлашган гуруҳга назар ташлайдиган бўлсангиз, тўрттала жамоа ҳисобида ҳам учтадан очко мавжуд. Гуруҳ босқичининг икки тури ортда қолган бўлсада, жамоалар энди баҳсларни бошлайдигандек, назаримда. Чунки ҳамманинг имконияти тенг. Гарчи ҳозир тўплар нисбатига кўра, сўнгги поғонани банд этиб турган бўлсакда, биргина ғалаба бизни пешқадамга айлантириши мумкин. Юқорида айтиб ўтганимдек, «Бунёдкор» бу йил ўзи иштирок этадиган барча мусобақаларда бош мукофотни қўлга киритишни мақсад қилган. Бунинг учун клуб раҳбарияти барча шароитларни муҳайё этаётган экан, ўз ўрнида биз футболчилар миллий биринчилик, кубок баҳслари ҳамда Осиё Чемпионлар Лигасида олдимизга қўйилган максимал вазифани бажаришга ҳаракат қиламиз.

- Жамоага янги бош мураббий тайинланди. Ҳикмат Эргашев келгандан сўнг қандай ўзгаришлар бўлди?

- Айтарли катта ўзгариш бўлмади. Машғулотлар аввалги режимда ўтказилмоқда. Ҳикмат акани янги бош мураббий дейиш ҳам бироз нотўғри бўларди. Чунки бу инсон билан аввал ҳам бирга ишлаганмиз. Жамоанинг олий лигадаги дебют мавсумида айнан Ҳикмат Эргашев бош мураббий эди. Қисқа фурсат ичида бир мутахассиснинг ишига баҳо бериб бўлмайди. Муҳими, футболчилар ва бош мураббийнинг фикри бир жойдан чиқмоқда.

- Сиз сардорлик қиладиган Турк-манистон терма жамоасида нима янгиликлар?

- Термамиз Мальдив оролларида ўтадиган ОФК «Чақирув кубоги-2010» мусобақасида иштирок этади. Бизнинг жамоа «В» гуруҳидан жой олган. Саралаш учрашувларига Мальдив ороллари мезбонлик қилади. 14 апрель куни илк учрашув айнан майдон эгаларига қарши ўтказилади. 16 апрелда Бутан, 18 апрель куни эса Филиппин терма жамоаси билан куч синашамиз. Мусобақанинг саралаш босқичида Афғонистон, Қирғизистон, Бутан, Камбоджа, Мўғулистон каби ўрта мавқедаги терма жамоалар ҳам қатнашишади. Айни пайтда Туркманистон терма жамоаси мазкур кубок баҳсларига тайёргарлик кўряпти. Терма жамоада бош мураббий ўзгарган. Раҳим Қурбонмамедов «Навбаҳор»га келгач, терма жамоада мураббийлик ўрни бўшаб қолганди. Лекин мен жамоамизнинг бу ўйинларига бора олмайман. Биласиз, апрель ойи ўйинларга бой. «Бунёдкор» миллий чемпионатдан таш қари, ОЧЛда ҳам ўта муҳим ўйинларни ўтказади. Ўйлашимча, менсиз ҳам терма жамоамиз «Чақирув кубоги» баҳсларида кўзланган мақсадга эриша олади.

- Сиз «Бунёдкор»га ўтгунга қадар «Пахтакор» жамоасида ҳам муваффақиятли тўп сурдингиз. Айтингчи, жа-моангизни ўзгартиргач, футболчилик фаолиятингизда қандай ўзгаришлар бўлди?

- Гочқулиев бўлиб танилишимда «Пахтакор»нинг ўрни беқиёс. Бу клуб билан бир неча бор Ўзбекистон чемпиони бўлдим, кубок соҳибига айландим. Жамоа тўпурарлари сафидан жой олдим. Профессионал футболчилик фаолиятимдаги ёрқин саҳифалар «Пахтакор»да очилган десам янглишмайман. «Бунёдкор»га ўтганимдан сўнг эса фаолиятимнинг яна бир янги саҳифаси очилди, дея оламан. Бу жамоада ўз даврида дунёнинг энг яхши футболчиси бўлган Ривалдо билан бирга тўп суриш бахти насиб қилди. Ўтган йили «олтин дубл»га эришдик. Бундан ортиқ бахт борми? Бу йил насиб қилса, Осиё Чемпионлар Лигасида ҳам муваффақият қозонамиз. Жамоа миз жуда аҳил. Майдонда бир-биримизни яхши тушуниб ҳаракат қиляпмиз.

- Жамоа билан қанча муддатга шартнома имзолагансиз?

- Келишувимиз йил охирида якунига етади.

- Келгуси фаолиятингиз ҳақида ҳам ўйлаб кўрдингизми?

- Менимча, ҳозир бунинг мавриди эмас. Айни пайтда бор эътиборим жамоанинг муваффақиятли иштирокига қаратилган. Қўлимдан келганича «Бунёдкор»нинг юксалиши учун ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. Келгуси фаолиятим ҳақида ўйлаб кўриш учун мавсум якунлангандан сўнг фурсат етарли бўлади. Агар клуб раҳбариятига ҳаракатларим маъқул келса, бажонидил фаолиятимни «Бунёдкор»да давом эттираман.

- Сизнингча, бу йил совринли ўринлар учун қайси жамоалар кураш олиб боришади?

- Ҳозирдан аниқ бир нарса дейиш қийин. Чунки эндигина чемпионатнинг уч тури ортда қолди. Бир қатор кутилмаган натижалар қайд этилди. Биринчи давра охирларига борибгина дастлабки хулосаларни чиқариш мумкин бўлса керак. Ҳозирча «Пахтакор», «Насаф», «Нефтчи», «Андижон», «Локомотив» жамоаларининг совринли ўринлар учун кураш олиб боришларини тахмин қилишимиз мумкин. Мен санаб ўтган клублар мавсум оралиғида ўз таркибларини сезиларли тарзда кучайтириб олишди. Шунингдек, кучлилар сафида «жон» сақлаб қолиш учун ҳам кескин кураш бориши кутилмоқда. Жўжани кузда санайдилар дейишганидек, бу саволингизга аниқ жавобни мавсум охирида оламиз.

- Ўзбекистон миллий терма жамоаси тўрт ўйиндаги уч мағлубиятдан сўнг жаҳон чемпионати финал босқичига чиқиш имкониятларини жуда пасайтириб юборди. Бу борада фикрингиз қандай?

- Баҳрайнга бой берилган ўйин ортиқчалик қилди. Унда Ўзбекистон терма жамоасидан омад очиқчасига юз ўгирди. Меҳмонлар эса биргина имкониятдан унумли фойдаланишди. Бу ёғига терма жамоанинг очко йўқотишга ҳаққи йўқ. Биринчи галда 28 март куни Қатар терма жамоаси мағлуб этилиши зарур. Қатарга қарши ўйин кўп саволларга жавоб беради. Мени сардорлигимдаги Туркманистон терма жамоаси бу сафар учинчи босқичга қадар етиб келди. Аввалги саралаш турнирлари билан солиштирганда, бу нисбатан ижобий натижа. Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон миллий терма жамоасига бўлажак масъулиятли ўйин ларда омад тилайман.

 


Кейинги учрашув

Олий лига-2010

19-тур 12.09.2010

Бунёдкор тўпурарлари

Исми-шарифи

Голлар

1

Стевица Ристич

11

2

Ривалдо

6 (1)

3

Денилсон

4

4

Сервер Жепаров

3

5

Тимур Кападзе

3

6

Виктор Карпенко

2

7

Жасур Ҳасанов

2

8

Акмал Бозоров (автогол)

1

9

Анвар Раҳимов

1

10

Анвар Солиев

1

11

Анзур Исмоилов

1

12

Саҳоб Жўраев

1

Чемпионат тўпурарлари

Исми-шарифи

Голлар

1

Стевица Ристич

Бунёдкор

11

2

Жафар Ирисметов

Динамо

9

3

Одил Аҳмедов

Пахтакор

9 (3)

4

Анвар Бердиев

Нефтчи

8 (6)

5

Алишер Холиқов

Нефтчи

7

18-ТУР

Локомотив - Машъал

0:2

Металлург - Пахтакор

3:1

Нефтчи - Динамо

3:2

Андижон - Қизилқум

2:1

БУНЁДКОР - Навбаҳор

2:0

Насаф - Олмалиқ

4:0

Шўртан - Хоразм

4:1