"Бунёдкор" Ўзбекистон кубогини кўзламоқда
11.02.2010
"Бунёдкор" Ўзбекистон кубогини кўзламоқда
14, 15 ва 16 февраль кунлари мини-футбол бўйича мамлакат кубогининг 1/4 финал, 1/2 финал ва финал баҳслари бўлиб ўтади.
Ўзбекистон кубоги-2009/10 баҳслари гуруҳ босқичини муваффақиятли босиб ўтган 8 жамоа 14 февралдан Тошкентдаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида тўпланадилар ва мини-футбол бўйича мамлакатимизнинг ҳисоб бўйича 14-кубоги соҳибини аниқлайдилар.
Чемпионат ғолиблигини қўлга киритиш масаласида Зарафшон шаҳрида ташкиллаштирилган III турдан сўнг қийин аҳволга тушиб қолган “Бунёдкор” энди ҳеч бўлмаса кубокни эгаллашга астойдил бел боғлаган. Биз “қалдирғочлар”га уларнинг ушбу мақсадларида омадлар тилаб қоламиз.
1/4 финаллар. 14 февраль
I) 11:00. Строитель-Зарафшон – Пахтакор (Тошкент)
II) 13:00. Нафис (Самарқанд) – Ардус (Тошкент)
III) 15:00. Бунёдкор (Тошкент) – Локомотив (Тошкент)
IV) 17:00. Турон-С (Андижон) – Максам-Чирчиқ
1/2 финаллар. 15 февраль
15:00. I ва II жуфтликлар ғолиблари
17:00. III ва IV жуфтликлар ғолиблари
Финал. 16 февраль. Соат 18:00да
Мини-футбол бўйича Ўзбекистон кубогининг барча соҳиблари
1997 – Турон-С (Андижон)
1998 – Рўзмат Мадаминов (Хива)
1999 – Солиқчи (Чирчиқ)
2000 – Косон-Ёғ (Қарши)
2001 – ДЖҚА-Юнусобод (Тошкент)
2002 – Термо (Самарқанд)
2003 – Жиззах-С
2004 – Турон-С (Андижон)
2005 – Строитель-Зарафшон
2006 – Ардус (Тошкент)
2007 - Ардус (Тошкент)
2008 - Учқудуқ
2009 – Ардус (Тошкент)


