“Бунёдкор” Ўзбекистон кубогининг 2-босқичида
13.10.2009
“Бунёдкор” Ўзбекистон кубогининг 2-босқичида
“Бунёдкор” мини-футбол жамоаси мамлакат XIV кубоги баҳсларини жуда яхши бошлади.
Тошкентда учта гуруҳнинг баҳслари бўлиб ўтди. Яна бир гуруҳ ўйинлари декабрь ойида Самарқандда ўтказилади.
“С” гуруҳида “Бунёдкор”, “Турон-С” (Андижон) ва “Tashkent city club” кураш олиб боришди. Жамоамиз иккала рақибни ҳам доғда қолдириб, гуруҳда биринчи ўринни эгаллади. 2-поғонани банд этган “Турон-С” ҳам кубок баҳсларининг иккинчи босқичига йўлланма олди.
10 октябрь. “Турон-С” – “Тошкент сити” 6:4
11 октябрь. “Бунёдкор” – “Турон-С” 6:2
12 октябрь. “Бунёдкор” – “Тошкент сити” 9:1
|
№ |
"С" гуруҳи |
Ў |
Ю |
Д |
М |
Т-Н |
О |
|
1 |
Бунёдкор |
2 |
2 |
0 |
0 |
15-3 |
6 |
|
2 |
Турон-С |
2 |
1 |
0 |
1 |
8-10 |
3 |
|
3 |
Тошкент сити |
2 |
0 |
0 |
2 |
5-15 |
0 |
Пойтахтдаги қолган гуруҳларнинг иккитадан омадли жамоаларига “Ардус”, “Пахтакор”, “Максам-Чирчиқ” ва “Локомотив” айланишди. Иккинчи босқич учрашувлари энди келаси йилнинг апрель ойида ташкил этилади.


