Аввалги учрашув

Олий лига-2010

18-тур 26.08.2010

Ҳисобот

Олий лига 2010

Жамоа

У О
1
БУНЁДКОР
18 48
2
Пахтакор
18 40
3
Насаф
18 33
4
Шўртан
18 31
5
Андижон
18 25

Осиё Чемпионлар лигаси

Жамоа

У

О

Zob Ahan (IRN)

6

13

BUNYODKOR (UZB)

6

10

Al Ittihad (KSA)

6

8

Al Wahda (UAE)

6

3

Ўринбосарлар

Жамоа

У О
1
Пахтакор
20 48
2
Нефтчи
18 36
3
Машъал
19 34
4
БУНЁДКОР
18 33
5
Андижон
18 29
В данный момент нет активных опросов.

Туғилган кунлар

07.09

 

 Карпенко Виктор

13.09

 

 Дарлан Жозе Шнейдер

17.09

 

 Қосимов Миржалол Қўшоқович

24.09

 

 Ковалёв Александр Александрович

07.11

 

 Жоао Виктор Албукерке Бруно

"Бунёдкор" Ассоциация кубоги-2009 соҳиби

06.09.2009

"Бунёдкор" Ассоциация кубоги-2009 соҳиби

Муросасиз кечган финал баҳсида ғалаба қозониб, “Бунёдкор” Ассоциация кубоги-2009 соҳибига айланди.

Мусобақа финалида Ўзбекистоннинг 3 карра чемпиони, мамлакат кубогининг 3 бор соҳиби, 2006 йилги Осиё Чемпионлар кубоги кумуш медаллари совриндори “Ардус”га қарши эндигина ташкил топган “Бунёдкор” мини-футбол жамоаси, бундай турнирлар дебютанти тўп сурди. Чиндан ҳам Ассоциация кубоги мини-футболдаги “қалдирғочлар” тарихидаги биринчи расмий мусобақа бўлди.

Финал “Бунёдкор” учун мусобақадаги еттинчи учрашув эди. Еттинчи ўйинда ҳам ғолиб чиқиб, Вячеслав Тигай шогирдлари “Ардус”дан Ассоциация кубогини тортиб олишди. Ахир 2008 йили бу кубокни айнан “Ардус” қўлга киритган эди. Бир сўз билан айтганда, 7-рақам “Бунёдкор”га омад келтирди ва жамоамиз ўз фаолиятидаги илк совринга эга бўлди. Бу етти учрашувдаги тўплар нисбати гўзал кўриниш олди – 59-15, “+44”!

Ҳал қилувчи беллашувда вакилларимиз ҳисобни очишди. Буни 9-дақиқада Ғуломжон Мамажонов амалга оширди. Аммо бунга жавобан рақиблар 1-бўлим охирида икки тўп киритиб, танаффусга кўтаринки кайфиятда чиқиб кетишди - 2:1. Иккинчи бўлимнинг бошланиши эса “Бунёдкор” томонда қолди: Хуршид Тожибоев ва Олег Зотеевларнинг голлари эвазига ҳисобда олдинга энди биз чиқиб олдик. Бироқ 36-дақиқада Артур Юнусов мувозанатни тиклашга эришди. Барча қўшимча вақт белгиланишини тахмин қилиб турган бир пайтда, ўйин тугашига атиги бир дақиқа қолганда, финал учрашувининг ҳақиқий қаҳрамонига айланган Олег Зотеев “Бунёдкор”га ғалаба келтирган тўпни киритди – 4:3.

Тантанали тақдирлаш маросимида ташкилотчилар турнирнинг “Энг яхши тўпурари” сифатида Жамолиддин Шариповни (“Ардус”, 13та гол) тақдирлашди, “Энг яхши дарвозабон” соврини Бекзод Ҳасановга (“Бунёдкор”) насиб этди. Мусобақанинг “Энг яхши ўйинчиси” унвони “Бунёдкор” аъзоси Хуршид Тожибоевга берилди.

Ассоциация кубоги-2009
“Ўзбекистон” спорт мажмуаси
Финал. 12 сентябрь
“БУНЁДКОР” – “АРДУС” 4:3 (1:2)
Голлар:
№9 Ғ.Мамажонов 9 (1:0), Ш.Тожибоев 16 (1:1), Ж.Шарипов 20 (1:2), №10 Х.Тожибоев 24 (2:2), №13 О.Зотеев 25 (3:2), А.Юнусов 36 (3:3), №13 О.Зотеев 39 (4:3)

“Бунёдкор” мини-футбол жамоаси энди 24 сентябрь куни старт оладиган Ўзбекистон 14-миллий чемпионатига тайёргарлик кўради.

 

Кейинги учрашув

Олий лига-2010

19-тур 12.09.2010

Бунёдкор тўпурарлари

Исми-шарифи

Голлар

1

Стевица Ристич

11

2

Ривалдо

6 (1)

3

Денилсон

4

4

Сервер Жепаров

3

5

Тимур Кападзе

3

6

Виктор Карпенко

2

7

Жасур Ҳасанов

2

8

Акмал Бозоров (автогол)

1

9

Анвар Раҳимов

1

10

Анвар Солиев

1

11

Анзур Исмоилов

1

12

Саҳоб Жўраев

1

Чемпионат тўпурарлари

Исми-шарифи

Голлар

1

Стевица Ристич

Бунёдкор

11

2

Жафар Ирисметов

Динамо

9

3

Одил Аҳмедов

Пахтакор

9 (3)

4

Анвар Бердиев

Нефтчи

8 (6)

5

Алишер Холиқов

Нефтчи

7

18-ТУР

Локомотив - Машъал

0:2

Металлург - Пахтакор

3:1

Нефтчи - Динамо

3:2

Андижон - Қизилқум

2:1

БУНЁДКОР - Навбаҳор

2:0

Насаф - Олмалиқ

4:0

Шўртан - Хоразм

4:1