Клуб тарихи
«БУНЁДКОР» ФУТБОЛ КЛУБИ ТАРИХИ
Асосий маълумот:
Номи: «Бунёдкор» футбол клуби
Ташкил этилган сана: 6 июль 2005 йил
Клуб ранглари: Оқ, кўк, қизил
Ютуқлари:
2005 йил Ўзбекистон иккинчи лигаси ғолиби
2006 йил Ўзбекистон биринчи лигаси ғолиби
2007 йил чемпионати кумуш медаллари совриндори
2007 йил Ўзбекистон Кубоги финалчиси
2008 йил Ўзбекистон чемпиони
2008 йил Ўзбекистон Кубоги соҳиби
2008 йил ОФК ЧЛ ярим финалчиси
Сервер Жепаров – 2008 йил Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши футболчиси
Сервер Жепаров – 2008 йил Осиёнинг энг яхши футболчиси
2008 йил Ўзбекистон футбол федерациясининг "Fair play" соврини соҳиби
2009 йил Ўзбекистон чемпиони
2009 йил Ўзбекистон Кубоги финалчиси
2009 йил Ўзбекистон футбол федерациясининг "Fair play" соврини соҳиби
Мураббийлар:
Мавзур Умархўжаев 2005 йил
Ҳикмат Эргашев 2006 – 2007 йиллар
Миржалол Қосимов 2008 йил
ЗИКО, Артур Антуньеш Коимбра 2008 йил
Амет Мемет 2009 йил июль ойигача
Луиз Фелипе Сколари 2009 йилнинг июль ойидан бошлаб
Тарихи:
«Бунёдкор» футбол клуби ҳаваскорлик жамоасидан Ўзбекистон чемпиони, мамлакат кубоги соҳиби ва қитъа чемпионлар лигаси ярим финалчисигача бўлган йўлни тўрт йил ичида тоқат билан босиб ўтди.
2005 йилда Тошкент вилояти чемпионатида (2-лига) иштирок этаётиб, жамоа Ўзбекистон биринчи лигасига чиқиш учун курашиш ҳуқуқини берувчи йўлланмани қўлга киритди. “Қурувчи” бу вазифани муваффақият билан уддалади ва 2006 йилда миллий биринчиликнинг биринчи дивизионида ўйнай бошлади. "Қурувчи" Ҳикмат Эргашев раҳбарлиги остида 38 та учрашув (27 ғалаба, 5 та дуранг ва 6 та мағлубият) ўтказиб, дастлабки уринишда лига турнирида ғолиб чиқди ва 2007 йил олий лигада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
2007 йил мавсуми "Қурувчи" учун олий лигада дебют даври бўлди. Тошкент клуби мамлакат миқёсидаги бир нечта рекордларни бир йўла янгилади (масалан, энг кўп урилган ва энг кам ўтказиб юборилган тўплар сони, фаворитлар билан ўйинларда олинган очколар сони бўйича). Бундан ташқари, "Қурувчи" ҳужумчиси Илҳом Мўминжонов чемпионатнинг энг яхши тўпурари бўлди.
2007 йил мавсумида "Қурувчи" олий лигада 30 та учрашув ўтказди (22 та ғалаба, 5 та дуранг ва 3 та мағлубият, урилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи 62 - 16) ва 71 та очко тўплаб, Ўзбекистон чемпионатлари тарихида биринчи марта кумуш медалларни қўлга киритди. "Қурувчи" мамлакат Кубогида ҳам муваффақиятли қатнашиб, финалга чиқди. Финалда "Қурувчи" мамлакат чемпиони "Пахтакор" га қарши майдонга тушди. Ўйиннинг асосий ва қўшимча вақти дуранг натижа - 0:0 билан тугади. Пенальтилар сериясида "Қурувчи" футболчиларига омад кулиб боқмади (6-7).
- Ўта қисқа вақт ичида бизнинг жамоа шу қадар ўсдики, нафақат Ўзбекистон, балки Осиёда ҳам юқори ўринларга даъвогарлик қила бошлади, - дея бу ўзгаришларни изоҳлади клуб вице-президенти Таваккал Исмоилов. – Спорт натижалари билан бир қаторда замонавий профессионал футбол клубига мос келадиган клуб инфратузилмаси ҳам яратилди. Хусусан, бизнинг муассасисларимиз ва ҳомийларимиз сони кескин равишда ўсди. Уларнинг асосий қисми Ўзбекистон иқтисодиётининг яратувчанлик жабҳасида фаолият юритади. Шуни ҳисобга олган ҳолда, биз клуб номини "Бунёдкор" деб ўзгартиришга қарор қилдик.
2008 йил "Бунёдкор" ФК тарихидаги энг омадли йил бўлди. Мавсум бошланиши олдидан жамоа таркиби сезиларли даражада мустаҳкамланди, мамлакатимизнинг энг ёш мураббийларидан бири Миржалол Қосимов клубга бош мураббий бўлди. Ёз охирида «Бунёдкор» ФК жаҳон чемпиони Ривалдо, бразилиялик ҳимоячи Луизао ва чилилик ҳужумчи Вилльянуэва билан шартнома имзолади. Мамлакат терма жамоаси мураббийи этиб тайинланган Қосимов ўрнига таниқли мутахассис – ЗИКО таклиф этилди. У Миржалол Қосимов бошлаган ишни охирига етказди. Бразилиялик мураббий раҳбарлигида жамоа мамлакат чемпиони ва Ўзбекистон Кубоги соҳиби номини қозонди.
2009 йил бошида «Спорт Парк Тошкент» спорт-комплексининг кенг миқёсли қурилиши бошланди. Қиймати 150 миллион доллар бўлган бу ноёб лойиҳа 35 минг томошабинга мўлжалланган икки қаватли арена ва усти ёпиқ трибуналарни ўз ичига олган футбол стадионидан иборат. Лойиҳа ўз футбол академиясига мўлжалланган еттита, шу жумладан, иккита сунъий майса билан қопланган машғулот майдони, меҳмонхона, қайта тикланиш ва ресторан мажмуини ўз ичига олади.


