Янгиликлар

  • Янги “қалдирғочлар”

  • Сана: 04.01.2013
  • “Бунёдкор” футбол клуби сафида мухлисларга яхши таниш бўлган янги икки футболчи пайдо бўлди.

    Айни пайтда Қаршининг “Насаф” жамоаси собиқ аъзосига айланган Фозил Мусаев, “Шўртан”нинг аввалги ҳужумчиси Игорь Таран “қалдирғочлар” билан биргаликда янги мавсумга тайёргарлик кўришмоқда. Иккала футболчи ҳам “Бунёдкор” билан шартнома имзолашди.

    Иккала янги футболчи ҳамда бунгача клуб билан битим имзолаган Олег Зотеев асосий таркибга кириш ҳамда клуб олдига қўйилган вазифалар – барча мусобақаларда ғолиб чиқиш учун бор кучларини ишга солишади.

    БИЗНИНГ МАЪЛУМОТ:
    Тўлиқ исми: Фозил МУСАЕВ
    Амплуаси: Ярим ҳимоячи
    Туғилган санаси: 02.01.1989
    Фуқаролиги: Ўзбекистон
    Туғилган жойи: Тошкент вилояти
    Бўйи: 187 см
    Вазни: 78 кг

    Футболчилик фаолияти:
    "Насаф" (Қарши) – 2007-2008
    "Машъал" (Муборак) – 2009-2011
    "Насаф" (Қарши) – 2011-2012
    "Бунёдкор" (Тошкент) – 2013 йилдан буён

    Тўлиқ исми: Игорь ТАРАН
    Амплуаси: Ҳужумчи
    Туғилган санаси: 29.12.1983
    Фуқаролиги: Ўзбекистон
    Туғилган жойи: Тошкент вилояти
    Бўйи: 180 см
    Вазни: 77 кг

    Футболчилик фаолияти:
    "Шўртан" (Ғузор) – 2005-2006
    "Андижон" (Андижон) – 2007-2008
    "Шўртан" (Ғузор) – 2009-2012
    "Бунёдкор" (Тошкент) – 2013 йилдан буён

    Тўлиқ исми: Олег ЗОТЕЕВ
    Амплуаси: Ярим ҳимоячи
    Туғилган санаси: 05.07.1989
    Фуқаролиги: Ўзбекистон
    Туғилган жойи: Самарқанд
    Бўйи: 178 см
    Вазни: 71 кг

    Футболчилик фаолияти:
    "Олмалиқ" (Олмалиқ) – 2009-2012
    "Бунёдкор" (Тошкент) – 2013 йилдан буён

Мавзуга оид бошқа хабарлар