Янгиликлар

  • “Бунёдкор”нинг мавсум якунларига оид статистикаси

  • Сана: 01.11.2010
  • Кеча 19-миллий чемпионат ўйинларига якун ясалди.

    Мана уч мавсумдирки, “Бунёдкор” мамлакатимизда тенгсиз жамоа бўлиб турибди. “Қалдирғочлар” 2008 йилги мавсумдаги каби, бу йил “олтин дубль”ни қўлга киритган ҳолда ўз мухлисларини хушнуд этишди.

    Олий лига баҳсларида “Бунёдкор” 30 нафар футболчи хизматидан фойдаланди. Уларнинг 7 нафар хорижлик легионерлар бўлса, қолган 23 нафари ўзбекистонлик футболчилардир.

    “Бунёдкор” сафида майдонга тушган энг ёш футболчи 1992 йилда таваллуд топган Расул Шуҳратов ҳисобланса, энг ёши катта футболчи Ривалдо (1972) бўлди.

    Майдонда энг кўп маротаба тўп сурган футболчи бу Анзур Исмоиловдир. Марказий ҳимоячимиз 25та ўйинда иштирок этди. Энг кам ўйнаган футболчи эса Шавкат Саломов бўлди.

    Стевица Ристич ўзининг 11 голи билан жамоанинг энг сермаҳсул тўпурари сифатида қайд этилди. Виктор Карпенко ҳамда Сервер Жепаровлар эса голларга ассистентлик қилиш бўйича етакчилар бўлишди – 6тадан.

    Тимур Кападзе 24та учрашувда иштирок этишига қарамасдан бирон маротаба ҳам ҳакамлар томонидан огоҳлантирилмаган. Бу эса Кападзенинг анчайин интизомли футболчи эканлигидан далолатдир. Умуман мавсум давомида “қалдирғочлар”нинг ҳеч бир аъзоси майдондан четлаштирилмаган.

    “Бунёдкор” таркибида 2010 йилги миллий чемпионат ўйинларида майдонга тушган футболчилар

    Футболчи

    Амп.

    Туғ.сан.

    Ў

    Дақ.

    Г

    Г+П

    О

    Ч

    Саломов Шавкат

    Ҳуж.

    13.11.1985

    1

    6

    0

    0

    0

    0

    Рашидов Сардор

    Ҳуж.

    14.06.1991

    1

    18

    0

    0

    0

    0

    Жалолов Миразиз

    Ҳуж.

    22.01.1992

    2

    13

    0

    0

    0

    0

    Зухуров Мурод

    Дар.

    23.02.1983

    2

    180

    0

    0

    0

    0

    Шуҳратов Расул

    Ҳуж.

    08.08.1992

    4

    22

    0

    0

    0

    0

    Каримов Хайрулла

    Ҳим.

    22.04.1978

    4

    321

    0

    0

    4

    0

    Калевич Боян

    Я.Ҳ.

    25.01.1986

    5

    236

    0

    0

    1

    0

    Раҳимов Анвар

    Я.Ҳ.

    20.02.1988

    6

    143

    1

    0

    0

    0

    Ковалёв Александр

    Я.Ҳ.

    24.09.1986

    7

    351

    0

    0

    1

    0

    Солиев Анвар

    Ҳуж.

    05.02.1978

    8

    149

    1

    0

    2

    0

    Гочгулиев Гочгули

    Ҳим.

    26.05.1977

    8

    640

    1

    0

    0

    0

    Ражабов Анвар

    Ҳуж.

    23.01.1988

    9

    621

    2

    1

    1

    0

    Мандзукас Яннис

    Я.Ҳ.

    08.05.1984

    10

    385

    0

    1

    0

    0

    Ҳасанов Жасур

    Я.Ҳ.

    02.08.1983

    11

    798

    2

    5

    4

    0

    Хвостунов Александр

    Ҳим.

    09.01.1974

    11

    882

    0

    0

    0

    0

    Жоао Виктор

    Я.Ҳ.

    07.11.1988

    11

    913

    0

    0

    0

    0

    Жепаров Сервер

    Я.Ҳ.

    03.10.1982

    11

    965

    3

    6

    2

    0

    Ривалдо

    Ҳуж.

    19.04.1972

    11

    968

    6

    4

    1

    0

    Ҳошимов Ҳикмат

    Ҳим.

    12.11.1979

    12

    861

    0

    2

    1

    0

    Эдсон Рамос

    Я.Ҳ.

    31.05.1986

    14

    1215

    0

    3

    0

    0

    Денилсон

    Ҳуж.

    04.09.1976

    14

    1040

    4

    2

    2

    0

    Ристич Стевица

    Ҳуж.

    23.05.1982

    17

    1125

    11

    2

    1

    0

    Мельзиддинов Руслан

    Ҳим.

    26.03.1985

    19

    1113

    1

    1

    5

    0

    Ғофуров Анвар

    Ҳим.

    14.05.1982

    21

    1686

    0

    1

    1

    0

    Карпенко Виктор

    Я.Ҳ.

    07.09.1977

    22

    1462

    3

    6

    2

    0

    Жўраев Саҳоб

    Я.Ҳ.

    19.01.1987

    22

    1653

    1

    1

    7

    0

    Кападзе Тимур

    Я.Ҳ.

    05.09.1981

    24

    1542

    6

    3

    0

    0

    Ҳайдаров Азизбек

    Я.Ҳ.

    08.07.1985

    24

    2059

    0

    3

    5

    0

    Нестеров Игнатий

    Дар.

    20.06.1983

    24

    2160

    0

    1

    0

    0

    Исмоилов Анзур

    Я.Ҳ.

    25.04.1985

    25

    2213

    2

    1

    7

    0

Мавзуга оид бошқа хабарлар