Янгиликлар

  • 18 йил ичидаги энг кам йўқотиш

  • Сана: 17.11.2009
  • “Бунёдкор”нинг бу йилги чемпионатдаги кўрсаткичи алоҳида аҳамиятга эга.

    Ўттизта учрашувнинг 28тасида ютуқ ва 2тасида дуранг қайд этиб, жамоамиз бирор марта ҳам енгилмади. Қайсидир клуб чемпионатни мағлубиятсиз ўтказиши бунгача икки марта кузатилган эди: бунга 1994 йили “Нефтчи” ва 2007 йили “Пахтакор” эришганлар. Бироқ назарий жиҳатдан жамғарилиши мумкин бўлган очколарга амалда максимал даражада эришиш борасида “қалдирғочлар” янги рекорд ўрнатишди. Улар 90 имкониятдан 86 очко тўплашди, фоиз ҳисобида олиб қараганда, бу 95,55 рақамини ташкил этди. Бунгача биринчи ўринда бўлган “Пахтакор”нинг 2007 йилги кўрсаткичи (жами очколарнинг 91,11 фоизи) энди иккинчи поғонага тушиб кетди.

    Йил

    Чемпион (очкоси)

    max

    %

    1992

    Пахтакор ва Нефтчи - 51тадан

    64

    79,68

    1993

    Нефтчи - 52

    60

    86,66

    1994

    Нефтчи - 51

    60

    85,00

    1995

    Нефтчи - 76

    90

    84,44

    1996

    Навбаҳор - 74

    90

    82,22

    1997

    МҲСК - 90

    102

    88,23

    1998

    Пахтакор - 76

    90

    84,44

    1999

    Дўстлик - 64

    90

    71,11

    2000

    Дўстлик - 94

    114

    82,45

    2001

    Нефтчи - 84

    102

    82,35

    2002

    Пахтакор - 74

    90

    82,22

    2003

    Пахтакор - 77

    90

    85,55

    2004

    Пахтакор - 69

    78

    88,46

    2005

    Пахтакор - 65

    78

    83,33

    2006

    Пахтакор - 77

    90

    85,55

    2007

    Пахтакор - 82

    90

    91,11

    2008

    Бунёдкор - 79

    90

    87,77

    2009

    БУНЁДКОР - 86

    90

    95,55

    Изоҳ: 1992-94 йилларда Ўзбекистон чемпионатида икки очколи тизим қўлланилган.

    “+72” – тарихда иккинчи марта
    “Бунёдкор”нинг якунланган чемпионатдаги киритган ва ўтказиб юборган голлари фарқи “+72”ни ҳосил қилди (85-13). Бу 18 йиллик тарихга эга Ўзбекистон чемпионатларидаги энг яхши кўрсаткичдир. Уч йил олдин “Пахтакор” ҳам худди шундай фарқ қайд этган эди: 84-12.
    +72 – Пахтакор (2006), БУНЁДКОР (2009)
    +70 – Пахтакор (2007)
    +67 – МҲСК (1997), Пахтакор (1998)

    7 йилдан бери ҳеч ким 85та гол уролмаганди
    “Бунёдкор” рақиблар дарвозасига 2009 йилги чемпионатда жами 85та тўп йўллади. Бунгача етти йил давомида ҳеч қайси клуб битта чемпионатда бунча кўп гол ура олмаётган эди. Турли чемпионатларда олий лига қатнашчилари сони ҳар хил бўлганлиги сабабли, 85та гол бу энг баланд натижа эмас. Мисол учун, кучлилар сафида 1992 йили 17, 1997 йили 18, 2000 йили 20, 2001 йили 18тадан клуб тўп сурган.
    109 – МҲСК (1997)
    108 – Дўстлик (2000)
    105 – Нефтчи (1997)
    96 – Пахтакор (1998), Нефтчи (2000)
    94 – Пахтакор (1992)
    93 – Нефтчи (2001)
    92 – Насаф (2000), Самарқанд-Динамо (2000), Навбаҳор (2000)
    88 – Навбаҳор (1996)
    87 – Дўстлик (1997)
    86 – Нефтчи (1995)
    85 – Пахтакор (2002), БУНЁДКОР (2009)

    Энг кучли ҳимоялардан бири
    “Бунёдкор”нинг бу йилги ҳимоя чизиғи (албатта, дарвозабонлари ҳам) чемпионатларимиз тарихидаги энг яхши натижалардан бирини қайд этди. Жамоа бор-йўғи 13та тўп ўтказиб юборди. Ўтган йили ҳам қўйиб юборилган голлар сони 13та эди.
    12 – Пахтакор (2006)
    13 – Пахтакор (2007), БУНЁДКОР (2008), БУНЁДКОР (2009)

Мавзуга оид бошқа хабарлар