Янгиликлар

  • «Бунёдкор» ёшлар жамоаси ҳужумчиси «Цюрих»да!

  • Сана: 03.10.2019
  • «Бунёдкор» ёшлар жамоаси ҳужумчиси Бўронбек Мирзасалимов ўтган ҳафта Швейцарияга учиб кетган эди.

    17 ёшли иқтидорли ҳужумчи душанба кунидан бошлаб Швейцариянинг «Цюрих» жамоасининг дастлаб 18 ёшлилар таркиби машғулотларида иштирок этишга киришди. Машғулотларда ўзини кўрсатган футболчимизни мураббийлар штаби 21 ёшлилар таркибига жалб қилди. Бўронбек U-21 жамоаси сафида икки кун аввалги учрашувда майдонда тўлиқ 90 дақиқа тўп сурди. Айтиш керак, ўтган йили Дортмунднинг «Боруссия» ҳамда Австриянинг «Аустрия» клуби ёшлар таркибида кўрикда бўлиб қайтган Бўронбек уч ҳафта «Цюрих» жамоаси машғулотларида қатнашади. Агар ҳужумчимизнинг ҳаракатлари мураббийлар штабига маъқул келса, «Цюрих» расмийлари «Бунёдкор» мутасаддилари билан музокаралар столига ўтиради.

    Бўронбек Мирзасалимовнинг «Цюрих»га бориб кўрикдан ўтишини Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг Европадаги вакили – Дилшод Рузметов ташкил қилганлигини айтиш ўринли.

Мавзуга оид бошқа хабарлар