Янгиликлар

  • Вадим Абрамов: «Бухоро» кутганимиздек ўйнади»

  • Сана: 30.09.2019
  • Coca Cola Cуперлиганинг 21-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Бухоро» учрашувидан кейин мезбонлар устози Вадим Абрамов ОАВ ходимларининг саволларига жавоб қайтарди.

    - Рақибни менсимадик дея олмайман, шунчаки, «Бухоро» кутганимиздек ҳимоявий ўйин намойиш қилди, деярли барча футболчилар орқа чизиқда ўйнади. Биз тўп назоратини тўлиқ ўз қўлимизда ушлаб турган бўлсакда, ҳеч бир ўйинчимиз етакчиликни ўз қўлига олишни истамади. Қолаверса, жамоа етакчилари ҳам ўз имконияти даражасида тўп сургани йўқ. Сўнгги ўйинларда индивидуал хатолар сабабли ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқяпмиз.

    Жамоамизда қандайдир «спад» бўляпти. Саралаш ўйинлари сабабли юзага келган танаффусдан кейин футболчиларимиз ўзига ўхшамаяпти. Ўйлайманки, терма жамоа туфайли бўладиган навбатдаги танаффус бизнинг фойдамизга хизмат қилади. Балки мени терма жамоага бош мураббий бўлгани футболчиларга руҳий таъсир қилаётгандир, яна билмадим. Чунки бугун ҳам йигитларда қандайдир ишонч сезмадим, футболчилар таваккал қилишни истамади.

Мавзуга оид бошқа хабарлар