Янгиликлар

  • Ўзбекистон Кубоги. Биз учун мусобақа якунланди

  • Сана: 26.09.2019
  • Ўзбекистон Кубогида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди.

    Ярим финални сафарда АГМКга қарши ўтказган «Бунёдкор» мағлубиятга учради. Ўйинни мезбонларга нисбатан фаол ўтказган футболчиларимиз индивидуал хатолар сабабли уч марта учрашувни майдон марказидан бошлашга мажбур бўлди. Биринчи бўлимда Анвар Ғофуров хатога йўл қўйиши оқибатида Шаҳзодбек Нурматов Муроджон Зуҳуровдан қайтган тўпни дарвозага жойлади. Бўлимнинг қолган дақиқаларида устунлик жамоамиз тарафида бўлди, аммо якуний зарбаларга аниқлик етишмади.

    Иккинчи бўлимнинг илк дақиқаларидан йўл қўйилган навбатдаги хато иккинчи голни ўтказиб юборишимизга олиб келди. Шундан кейин устунликни қўлга олган футболчиларимиз ҳисобни биттага қисқартиришди, бироқ учрашув якунланиши арафасида учинчи хато ҳам қимматга тушди. Қолган дақиқаларда футболчиларимизга вазиятни ўнглашга вақт етмади. Шу тариқа Ўзбекистон Кубоги билан хайрлашдик.

    Coca-Cola Ўзбекистон кубоги
    Ярим финал
    АГМК - БУНЁДКОР – 3:1 (1:0)
    26 сентябрь. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 2413 томошабин.
    Бош ҳакам: Шерзод Қосимов (Тошкент).
    Қанот ҳакамлари: Санжар Шоюсупов (Тошкент), Темур Галеев (Тошкент).
    Захирадаги ҳакам: Равшан Абдувоҳидов (Қарши).
    Назоратчи: Маъмур Саидқосимов (Тошкент).
    Комиссар: Александр Давиденко.
    АГМК: Суҳробжон Султонов, Эркин Бойдуллаев (Владислав Касминин, 90+2), Дилшод Жўраев, Элгужа Григалашвили (Санъат Шихов, 66), Муроджон Тошматов, Акмал Шораҳмедов, Жасурбек Умаров, Сайдулло Раҳматов, Сардор Раҳмонов, Игорь Зонич, Шаҳзодбек Нурматов (Зафар Полвонов, 76).
    «Бунёдкор»: Муроджон Зуҳуров, Исломжон Қобилов (Бобурбек Фарҳодов, 85), Анвар Ғафуров, Дилшодбек Аҳмадалиев (Жавоҳир Қаҳрамонов, 53), Хуршид Ғиёсов (Шоҳруҳ Гадоев, 64), Лутфулла Тўраев, Миржаҳон Мираҳмадов, Санжар Қодирқулов, Нурилло Тўхтасинов, Абдулла Абдуллаев, Санжар Турсунов.
    Голлар: Шаҳзодбек Нурматов, 8 - 1:0. Элгужа Григалашвили, 50 - 2:0. Нурилло Тўхтасинов, 58 - 2:1. Сардор Раҳмонов, 85 - 3:1.
    Огоҳлантиришлар: Шаҳзодбек Нурматов, 40. Дилшод Жўраев, 45. Элгужа Григалашвили, 62. Санжар Турсунов, 60. Сайдулло Раҳматов, 70. Нурилло Тўхтасинов, 71.

Мавзуга оид бошқа хабарлар