Янгиликлар

  • "Бунёдкор-U18" - Тошкент шаҳар чемпиони!

  • Сана: 18.12.2018
  • "Бунёдкор-U18" - Тошкент шаҳар чемпиони!

    Кеча "Чиғатой" майдонида U18 жамоалари ўртасидаги Тошкент шаҳар чемпионати сўнгги тури ўтказилди. Қизғин муросасиз баҳсларга бой ўтган чемпионатнинг сўнгги туригача интрига сақланиб қолди ва совринли ўринларни қўлга киритган жамоалар номи сўнгги турда аниқланди.
    Мусобақага якунига бир тур қолганида 74 очко жамғарган Сергей Чигодаев шогирдларининг "Чиғатой" билан ўйинда очко йўқотишгга ҳаққи йўқ эди. Сабаби "Трактор" ҳамда "Локомтив-1" жамоалари бир хил 72 очко билан "Бунёдкор-U18"нинг очко йўқотишидан умидвор эди.
    Лекин "Чиғатой" билан ўйинда ёшларимиз ўзларига керакли натижани қайд этишди ва якунда Тошкент шаҳар чемпионлигини қўлга киритишди. Биринчи бўлим якуни арафасида Отабек Жўрақўзиев томонидан киритилган гол "Бунёдкор"га ғалабани тақдим этди. Ўйиннинг иккинчи бўлимида ҳакам томонидан белгиланган пенальтини дарвозабонимиз Мўмин Қодиров моҳирлик билан қайтариб, ғалабага ўз ҳиссасини қўшганини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.
    Шу тариқа Сергей Чигодаев шогирдлари Тошкент шаҳри чемпионлигини қўлга киритишди.
    Шу ўринда бир нарсани алоҳида таъкидлаб ўтишни лозим топдик: ушбу мусобақа 2000 йилда туғилган футболчилар бўйича ўтказилди, мусобақа чемпионлигини қўлга киритган Сергей Чигодаев шогирдлари эса 2002 йилда туғилган футболчилардан таркиб топган ёшлар ҳисобланади.

Мавзуга оид бошқа хабарлар