Янгиликлар

  • “Бунёдкор” янги футболчиларини таништирди

  • Сана: 29.01.2017
  • Якшанба куни Ўзбекистон вице-чемпиони ўзининг янги футболчиларини таништирди.

    Асосий ва ёшлар жамоалари футболчилари, мураббийлари, ҳомийлар, ўзбек футболи фаҳрийлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўтказилган тадбирда “Бунёдкор” ФК бош директори Бахтиёр Бобоев “қалдирғочлар”нинг янги футболчилари – Душан Мичич, Вадим Чемиртан, Алишер Саноев ва Нодирхон Камоловга жамоа либосларини тантанали равишда топширди.

    Қайд этиш керакки, бошқа жамоалар сафида ижара асосида тўп тепган бир нечта футболчилар яна “Бунёдкор” таркибига қайтиб келишди.

    ТАДБИР ФОТОЖАМЛАНМАСИ БИЛАН ШУ ЕРНИ БОСГАН ҲОЛДА ТАНИШИШИНГИЗ МУМКИН.

Мавзуга оид бошқа хабарлар