Янгиликлар

  • “Бунёдкор” - мутлоқ рекордчи

  • Сана: 13.09.2009
  • “Андижон”ни енгиб, бугун “Бунёдкор” МҲСКнинг бошқа бир рекордини янгилади.

    Мутлоқ рекорд энди “қалдирғочлар”га тегишли.

    Хабарингиз бор, “Бунёдкор” 19-тур беллашувида 24 август куни “Насаф”ни мағлуб этиб, МҲСК-97га тегишли бўлган ва 12 йил давомида ушланиб турган кўрсаткични янгилаганди. Яъни чемпионат бошидан буён кетма-кет 20та учрашувда ғалаба қозонганди (ҳарбийларнинг чемпионат бошидан буён нишонлаган ютуқлари 19та эди).
    Аммо МҲСК 1996 йилги чемпионатнинг охирги иккита турида ҳам муваффақият қозонганини ёдга олсак, армиячиларнинг Ўзбекистон чемпионатлари мобайнидаги умумий ғалабали сериялари 21та ўйиндан иборат бўлганлиги аниқланади.

    Бугун Луиз Фелипе Сколари шогирдлари жорий чемпионатимиздаги 22-ютуқларига эришишди. Демак, Ўзбекистон олий лигасидаги энг узоқ ғалабали сериялар бўйича мутлоқ рекорд энди “Бунёдкор” қўлига ўтди.

    Ўзбекистон олий лигасидаги энг узоқ ғалабали сериялар

    Клуб

    Кетма-кет ютуқлар сони

    Қачон

    "Бунёдкор" Тошкент

    22...

    2009

    МҲСК Тошкент

    21 (2+19)

    1996-1997

    "Пахтакор" Тошкент

    15

    1998

    "Пахтакор" Тошкент

    14 (3+11)

    2001-2002

    "Нефтчи" Фарғона

    13

    1993

    "Навбаҳор" Наманган

    13

    1995

    "Навбаҳор" Наманган

    13

    1996

    "Нефтчи" Фарғона

    13

    2000

    "Бунёдкор" Тошкент

    12

    2008

Мавзуга оид бошқа хабарлар